1. Амалий кўникмани номи: Эритроцитлар миқдорини аниқлаш


Download 253.82 Kb.
bet1/2
Sana27.05.2020
Hajmi253.82 Kb.
#110537
  1   2
Bog'liq
Эритроцитлар миқдорини аниқлаш


Эритроцитлар миқдорини аниқлаш” мавзуси бўйича амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритмларини намойиш этиш

1. Амалий кўникмани номи:Эритроцитлар миқдорини аниқлаш

2.Кўникманинг мақсад: Эритроцитлар миқдорини аниқлаш кўникмаларини эгаллаш.


3. Амалий кўникманинг клиник ахамияти.

Эритроцитлар асосий функцияларини – қоннинг нафас газларини ташишга имкон яратади. Эритроцитлар сонинг ўзгариши бир қатор касалликларда(темир танқис камқонлиги,қон йўқотишларда,жигар ва талоқ патологияларида,суяк кўмиги ўсмаларида ва бошқа онкожараёнларда) кузатилади.Хусусан эритроцитлар сонинг камайиши организмда тўқималарда гипоксия холатини келтириб чиқариб,кўпгина асоратлар келтириб чиқаради.Буйрак патогияларида эритропения кузатилади,чунки буйраклар эритропоэтинлар синтезланишининг асосий органи хисобланади. Буйрак эритропоэтинини пайдо бўлишининг асосий органи буйракларнинг юкстагломеруляр аппарати (ЮГА) ҳисобланади. Эритропоэген физик-кимёвий хоссаларига кўра нордон гликопротеинлар гурухига таъллуқли.

Нисбий эритроцитоз қоннинг қуйилиши билан боғлиқҳолда қон хажм бирлигида эритроцитлар миқдорининг ошишида юзага чиқади, лекин эритроцитоз фаоллашмайди. Нисбий эритроцитоз жисмоний юкламаларда, куйганда – жарохатланган юзадан плазма йўқотиш пайдо бўлганда, ичак ўтказувчанлиги бузилиши ҳолатидаги, хомиладорлик токсикозидаги тўхтовсиз қайт қилишда, вабо касаллигидаги диарреяда, дизентерия ва бошқа ичак инфекцияларида кузатилади.

4.Керакли анжомлар ва реактивлар:

Керакли анжомлар: микроскоп, Горяев камераси, эритроцитлар учун меланжер (қизил мунчоқли) стерилланган скарификатор, спирт, пахта, йод, 3%ли NaCl эритмаси, буюм ойнаси, резина найча, тигель, чиқиндилар учун идиш.



  1. Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритми:






Харакат алгоритми

Бажар-мади

(0 балл)

Тўлиқ тўғри

бажарди

1.


Горяев камераси артилади ва қопловчи ойнани Ньютон халқалари ҳосил бўлгунча ишқалаб ёпиштирилади. Меланжернинг калта учига резина найча кийдирилади.Тигелнинг ярмигача 3%ли NaCl эритмаси куйилади.

0

10

2.


Стерил скарификатор билан бармоқ жарохатланади, биринчи томчи пахта тампон билан артиб ташланади, 2-3 томчи қон буюм ойначасига томизилади.

0

10


3.

Меланжерга буюм ойнасидан қонни аниқ 0,5 белгигача тортиб олинади.

0

10

4.


Меланжернинг учини вертикал холда

3 % ли NaCl эритмасига солинади ва 101 белгисигача тезда тортилади.


0

10


5.


Меланжернинг учларини 1-3 бармоклар билан беркитиб олиб чайқатилади, гипертоник эритмада эритроцитлар бужмайиб, қобиги қалинлашиб, кўриш осонлашади, бунинг учун меланжер горизонтал холда 5 минутга қолдирилади.

0

10

6.


Меланжердаги биринчи томчи ташқарига томизилади, кейинги томчи Горяев камераси қоплагич ойна остига эхтиётлик билан томизилади.

0

10

7.


Микроскоп остида кичик катталаштирувчи объективда Горяев камера тўри топилади.

0

10

8.

Эритроцитлар сони сетканинг диоганали буйича 5 та катта (80 та кичик) катакларда ҳисоблаб чиқилади. Катакчани ичидаги хамда ўнг ва пастки чизиқларга тегиб турган эритроцитлар саналиб, чап ва юкори чизикларга тегиб турганлари саналмайди.

0

10

9.


1 мм3 кондаги эритроцитлар сони куйидаги формула билан хисобланади:

Х=А*4000*200



80 бунда

Х- 1мм3 кондаги эритроцитлар сони

А – 5 та ата катаклардаги (80 кичик) эритроцитлар сони

200 – суюлтириш нисбати

80 – майда катакчалар сони

1/4000 мм3 – 1 та кичик катакчанинг хажми


0

10


10.

Олинган натижалар тахлили

0

10




Жами:

0





6.Олинган натижалар интерпретацияси

Соғлом одамда эритроцитлар миқдори эркакларда 4,5-5,5х1012/л, аёлларда 3,7-4,7х1012/л атрофида бўлади. Эритроцитларни миқдорий ўзгаришлари физиологик, компенсатор ёки патологик бўлиб, периферик қонда эритроцитлар сонини ошиши ёки камайиши билан намоён бўлиши мумкин.Нормада эритроцитларнинг 10% га яқини нормада қон томирларида парчаланади. Суяк кўмигида эритропоэз жараёнлари билан биргаликда эритроцитларни ва эритрокариоцитларни парчаланиши мумкин. Бу жигар ва талоқнинг патологик жараёнларида кучайиши мумкин..Жигар ,талоқ.суяк кўмиги патологияларида,онкожараёнларда эритроцитлар сонини аниқлаш мухим диагностик кўрсаткич хисобланади. .Э р и т р о ц и т о з – периферик қонда эритроцитлар сонини ошишини характерловчи ҳолатдир. Бу ҳолатнинг ривожланиши механизмига қараб нисбий ва абсолют эритроцитоз фарқланади. А б с о л ю т э р и т р о ц и т о з – эритропоэз кучайиш натижасида периферик қонда эритроцитлар миқдорини ошишини характерловчи ҳолатдир.А б с о л ю т э р и т р о ц и т о з-эритремия касаллигида кузатилади.



Эритроцитларни миқдорининг камайиши бизга

-қон ўсмалари

-темир танқис камқонлиги

-гепатитларда ва жигар циррози

-жигарда онкожараёнлар

-буйрак патологиялари

-баъзи дори воситаларининг таъсири натижаси

-талоқ патологиялари ривожланлигини курсатиши мумкун.



Эритроцитларни миқдорининг ошиши кузатилади:

-эритремия касаллигида

-куйганда

-диарреяда



-дизентерия ва бошқа ичак инфекцияларида кузатилади.

7. Амалий куникмага доир кўргазма



Download 253.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling