1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Download 1.46 Mb.
bet18/66
Sana09.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1347156
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx]

4.4 Назорат учун саволлар
1. Ёнғинларга қарши чора-тадбирларни айтиб беринг?
2. Ёнғинга қарши курашда оралиқ деворларнинг аҳамиятини тушунтиринг?
3. Эвакуация вақти нима ва қандай ҳисобланади?
4. Эвакуация вақтини ҳисоблашда нималарга асосий эътибор қаратилади?
4.5. Назарий қисм.
4.5.1. Ёнғинларга қарши чора тадбирлар. Ёнғинларга қарши курашишнинг асосий йўналиш-ларидан бири ишлатиладиган материалларнинг физик-кимёвий хусусиятларини эътиборга олган холда ( ОНТП – 24-96 ) иморатлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида ёнғин хавфи бўйича 5 даражага бўлишдир.

А - даражали корхоналар – бу корхоналарда суюлиқ таъсирида ҳаводаги кислород билан бирикиши натижасида ёниши ва портлаши мумкин бўлган моддалар ишлаб чиқарилади. Бунда чақнаш ҳарорати 280С гача бўлади. (олтингугурт, углерод, эфир, ацетон ишлаб чиқариш цехлари).


Б – даражали корхоналар - бунда чақнаш ҳарорати 280С дан юқори бўлган ишлаб чиқариш жараёнида чақнаш ҳароратига қиздирилган суюқликлар, чанг ва толалар бўлган корхоналар киради.
В - даражали - ёнғинга хавфли бўлган буғ ҳарорати бўлган суюқликлар шунингдек бир-бири билан ҳаводаги кислород сув бирикканда ёнувчи моддалар, қаттиқ ёнувчи моддалар билан иш олиб борувчи корхоналар киради.
Г - даражали корхоналарда – ёнмайдиган жисм ва материалларга қиздирилиб, чўғлантирилиб ва эритилиб ишлов бериш жараёнида турли иссиқлик учқун ва аланга чиқиши билан боғлиқ корхоналар киради.
Д - даражали - ёнмайдиган жисмлар ва материалларга совуқ ишлов берувчи саноат корхоналари киради.
Биноларда содир бўлган ёнғинни тарқалашини чеклайдиган мосламалар-ёнғинга қарши тўсиқ деворлар ўрнатилади. Бу деворлар брондмаэрлар деб аталади. Бу деворлар ёнғинларни бир корхонадан иккинчи ёки цехдан цехга ўтишини чегаралайди. Бундан ташқари, йўлаклар, тўсиқлар, танбур, шлюз, эшик, дераза, люк, клапон, сув, пардаси, портлашга қарши мосламалар ҳам чекловчи мосламалар тоифасига киради.
Ёнғинга қарши тўсиқлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланади ва ўтга чидамлилик даражаси талабга мувофиқ бўлиши керак.
Масалан, деворлар учун - 2,5 соат, эшик, дераза ва дарвоза учун - 1,2 соат, тўсиқ ва ёпмалар учун - 0,75 - 1,0 соат бўлиши лозим.
Конструкциялар турли материаллардан тайёрланганлиги сабабли, бу материалларнинг ўтга чидамлилик даражаси турли конструкцив усуллар ёрдамида оширилади. Масалан, металл конструкциялар 15-20 минут ичида юк кутариш қобилиятини йўқотади. Агар ўтга чидамли буёқ билан рангланса, бу муддат 40 минутда ошади. Алебацтер ёки цемент қоришмаси билан сувоқ қилинса эса 1- соатга, ганч плиткалари билан қопланса эса 3,5 соатга ошиши илмий асосда тасдиқланган.
Худди шундай усуллар билан ёғоч материалларнинг ҳам ўтга чидамлилигини ошириш мумкин. Кўп ҳолларда уларни турли кимёвий таркиблар билан шимдириш катта натижа беради.
Бугунги кунда оддий босим остида ва махсус усуллар билан антипирин шимдириш усуллари мавжуд. Бунда 1 м2 юзага 100 гр. кимёвий таркиб антипирин сарфланади.
Асосий тадбирлардан бири шамол юлдузига мос равишда ёниш хавфи мавжуд биноларни жойлаштиришдир. Демак, биноларни шамол йўналишига қарама-қарши йўна­лишда жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Айниқса, йўллар ва йўлакларни жойлаштириш ёнғин холатида эвакуация йўлларини тўғри ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга биноларда ёнғинни биридан иккинчисига ўтиб кетиши чегаралаш мақсадида ёнғинга қарши оралиқлар кўзга тутилади.


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling