Таянч иборалар: Бахтсиз ҳодиса, таҳлил, усул, жадваллар, актлар, жавобгарлик, масъулият, жазо чоралари.
Дарснинг жиҳозлари: Синф доскаси, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, маърузалар матни курси, тарихий маълумотлар, изоҳли луғатлар, атамалар, ўтилган дарс мавзуси бўйича саволлар ва муаммоли тошириқлар мажмуаси, тестлар, карточкалар, шахсий компютер, лазерли проектор.
Дарс ўтиш усули: Ушбу амалий машғулот “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанининг махсус бўлимини ўз ичига олиб 2-соатга мўлжалланган. Аввал ўтилган мавзу қай даражада ўзлаштирилганлигини текшириш, уй иши топшириқларни бажариш натижалари бўйича мунозарали, яъни, жонли мулоқотни амалга ошириш, асосий тушунча ва натижаларнинг мисолларни ечишга тадбиғи бўйича кўникмаларни ҳосили қилиш. Ўтилган мавзу асосида берилган маълумотлардан фойдаланиб топшириқни услубий кўрсатмалар асосида тўлиқ ечиб кўрсатиш.
Дарснинг бориши (5 дақиқа): Ташкилий қисм: Услубий дарс хонасининг (103 хона) санитария ҳолатини кузатиш, талабалар давомати ва уларнинг дарсга талабаларнинг дарсга тайёргарлигини текшириш. Талабаларни ўтган дарсда берилган уй вазифалари ва мустақил иш бўйича топшириқларни бажарилишини урганиш.
Ўтилган мавзулар бўйича: Талабаларнинг амалий машғулот мавзуси бўйича уй иши топшириқларни бажариш натижаларини таҳлил қилиш орқали билим даражасини аниқлаш.
Янги дарс мавзусининг баёни (60 дақиқа): Берилган мавзу бўйича назарий қисмдан фойдаланган ҳолда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш актини тўлдириш
Топшириқлар: Назарий қисмни ўрганиб чиқинг ва қўйидаги ишларни бажаринг:
Бахтсиз ҳодисаларни турларини айтиб беринг;
Бахтсиз ҳодиса натижасида нималар содир бўлишини аниқланг;
Маълумотларни тақдим этилган жадвалга киритинг.
Амалий машғулот дарсига тайёрланаётганда маърузалардан белгиланган мавзуларни ўрганиш лозим.
Назарий кисмни ўрганишда ва вариант бўйича топширикни бажаришда қийинчилик бўлса, аник савол тузиб, уларни ўкитувчи билан дарс пайтида ўзлаштириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |