1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Download 1.46 Mb.
bet27/66
Sana09.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1347156
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx]

Қўшимча адабиётлар:
5. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент, 1992 й.
6. Ўзбекистон Республикаси Мехнат қонунлари кодекси, Тошкент, 1993 й.
7. Йўлдошев Ў. Ўсмонов У. Қудратов О. Мехнатни муҳафаза қилиш, Тошкент, 2001 й. 8. Ёрматов Ғ. Фавқулодда ҳодисалар ва уларга қарши кураш чора-тадбирлари, Тошкент, 2002 й.
9. Рахимова Ҳ ва бошқалар, Мехнатни муҳафаза қилиш, Тошкент, Ўзбекистон, 2003 й.
Электрон дарсликлар ва ўкув қўлланмалар
10. Электрон дарслик. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Маърузалар матни. – Т.: ТАТУ, 2007.
7.3. Дарснинг мақсадлари:
Таълимий мақсади: Бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш, уни турларини, унга қўйилган талабларни ва тахлил этиш усулларини, хар бир таҳлилнинг г афзаллиги, камчиликларини ўрганиш. Бундан ташқари жадвалда келтирилган маълумотлардан фойдаланиб ҳар бир талаба ўз варианти бўйича масалани ечишда кўникма ҳосил қилиш ва талабаларни семестр давомида фанларни узлуксиз ўрганишини ташкил этиш, олинган билим, кўникмаларини чуқур ўрганиб мустаҳкамлаш, келгусида дарсларга тайёргарлик кўриш, ақлий меҳнат маданиятини оширишдан иборатдир.
Ривожлантирувчи мақсади: Талабаларнинг изланувчанлик фаолиятини рағбатлантириш, муаммоли топшириқларга мулоҳазали жавоблар бериш кўникмаларини ҳосил қилиш ҳамда уларда натижаларни умумлаштириш, мантиқий ва ижодий қобилиятни, мулоқот маданиятини ривожлантириш.
Тарбиявий мақсади: Талабаларни мустақил фикрлаш ва таҳлил қилишда мустақил иш фаолиятига жалб этиш, уларда ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик фазилатларини шакллантириш ҳамда фанга бўлган қизиқишни ўстириш.
Таянч иборалар: Бахтсиз ҳодиса, таҳлил, усул, жадваллар, актлар, жавобгарлик, масъулият, жазо чоралари.
Дарснинг жиҳозлари: Синф доскаси, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, маърузалар курси, тарихий маълумотлар, изоҳли луғатлар, атамалар, ўтилган дарс мавзуси бўйича саволлар ва муаммоли тошириқлар мажмуаси, тестлар, карточкалар, шахсий компютер, лазерли проектор.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling