1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


-расм. Филтрловчи химоя кийими ЗФО-58


Download 1.69 Mb.
bet25/66
Sana09.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1759291
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx] (2)

4-расм. Филтрловчи химоя кийими ЗФО-58:
1-комбензон; 2-капюшонкани маҳкамловчи қисм; 3-бош клапани;
4-маҳкамловчи клапан; 5-кўлкопни ушловчи; б-подшлемник-қалпоқни
ичидан киядиган бош кийим.
Назорат учун саволлар
1. Кийимларнинг турларини айтиб беринг?
2. Кийиш ва фойдаланиш учун нима қилиш керак?
3. Газниқобнинг улчамларини айтиб беринг?
4. Болалар газниқоби қандай танланади?
5. Кийимларнинг элементларини айтиб беринг?
6- Амалий машғулот (4-соат)
Мавзу Маҳаллий шамоллатишни ҳисоблаш.
Фойдаланиладиган адабиётлар
Асосий адабиётлар
1. Безопастность жизнедеятельности. Под ред. С.В.Белова, М., 2002 г.
2. Безопастность жизнедеятельности. Безопастность жизнедеятельности техологических процессови производств. П.П.Кукин и др, М., 2005 г.
3. Ёрматов Ғ.Ё. Исамуҳаммедов Ё.Ў. Мехнатни муҳафаза қилиш, Дарслик, Тошкент, Ўзбекистон нашриёти, 2002 й.
4. Ёрматов Ғ.Ё. Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги, Тошкент, 2002 й.

Қўшимча адабиётлар:
5. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент, 1992 й.
6. Ўзбекистон Республикаси Мехнат қонунлари кодекси, Тошкент, 1993 й.
7. Йўлдошев Ў. Ўсмонов У. Қудратов О. Мехнатни муҳафаза қилиш, Тошкент, 2001 й. 8. Ёрматов Ғ. Фавқулодда ҳодисалар ва уларга қарши кураш чора-тадбирлари, Тошкент, 2002 й.
9. Рахимова Ҳ ва бошқалар, Мехнатни муҳафаза қилиш, Тошкент, Ўзбекистон, 2003 й.

Электрон дарсликлар ва ўкув қўлланмалар
10. Электрон дарслик. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Маърузалар матни. – Т.: ТАТУ, 2007.
Маҳаллий шамоллатиш
Маҳаллий шамоллатиш системалари зарарли моддалар ажралиб чиқаётган жойларнинг ўзида ишлаб чиқариш зонасидаги ҳавога аралашиб улгурмасдан ушлаб қолиш ва чиқариб юборишни таъминлаш зpзарур.
Гигиена нуқтаи назаридан маҳаллаий шамоллатиш зарарли моддани ишчи нафас олиш органларига етиб бормаслигини ёки кам миқдорда етиб боришини таъминлайди. Бу шамоллатиш системасида атмосферага чиқариб юборилаётган ҳаводаги зарарли моддалар оз ҳавони чиқариш билан шамоллатишни енгиллаштиради. Киритилаётган ҳавога ишлов бериш ва тозалаш керак бўлмайди ва бу иқтисодий жихатдан яхши натижа беради. Маҳаллий шамоллатишнинг турлари жуда хилма-хил. Шулардан баъзи бирлари билан танишиб ўтамиз.
Ҳаво сўрувчи шкаф (1-расм, а) асосан кимё лабароторияларида ишлатилади. Бу шкафнинг юқори қисмида енгил газларни йиғиш учун маълум ҳажм миқдорида кенглик қолдирилади.
Шкафнинг техналогик эшикчаси олдидаги ҳавонинг ҳаракати 0.5 м дан кам бўлмаслиги керак. Агар ажралиб чиқаётган газ оғир ва заҳарли бўлса, ҳаво тезлиги 0.7-1 м/с миқдорда белгиланади. Бу шкафдан чиқарилиб юборилаётган ҳаво миқдорини ҳисоблаб чиқиш мумкин.

L=3600V(F +F ) +V


Бунда L- шкафдан суриб чиқариб юборилаётган ҳаво миқдори, м /соат; V-маълум кесим юзасидаги ҳаво тезлиги, м/с; F -хизмат эшикчаси юзаси, м ; F -Қушимча эшикча ва тирқишлар юзаси, м ; -ҳисобга олиш мумкин бўлмаган зичланмаган ерлардан сўрилиши мумкин бўлган ҳаво ҳисобига олинадиган коэффициент, одатда бу коэффициент I,I қабул қилинади.
Зарарли моддалар ажралиши мумкин бўлган техналогик жараёнларни қобиқ билан ўрашга ҳаракат қилинади ва унинг бир ёки бир неча еридан ҳаво сўрилиб, хонадаги ҳаво қобиқ ичига қараб йўналади, зарарли моддалар иш жойларига тарқалмаслиги таъминланади.
Баъзи бир техналогик жараёнларни бундай қобиққа ўраш имконияти йўқ. Бундай ҳолларда очиқ сўриш тизимларидан фойдаланилади. Бундай системаларнинг энг оддий тури ҳаво сўриш зонтидир (1-расм, б)
Зонтни қизиган ҳаво оқимлари учун ишлатиш мақcадга мувофиқдир. Баъзи вақтларда зонтлар ўрнига ширмалардан фойдаланиш кўп миқдордаги ҳавони чиқариб юбориш имкониятини беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам зарарли ҳаво ишчи нафас органларига етиб бормайдиган бўлиши шарт.
Агар зарарли моддалар ажралиб чиқаётган зона ванна шаклида бўлса ва унинг томонлари бирор бир техналогик жараённи бажариш учун зарур бўлиб, зонт ўрнатиш имконияти бўлмаса, унда ҳаво бортлар орқали сўрилади. Борт орқали ҳаво сўриш тизимлари бир томонлама, икки томондан ва ҳавони бир томондан суриб, иккинчи томондан ҳайдаш йўли билан амалга оширилади.Баъзи бир ҳолларда ишчига йўналтирилган ҳаво душларидан фойдаланилади. Ҳаво душлари ҳаво ҳарорати ва ҳаво ҳаракати тезлиги меъёрий хужжатлар билан чекланган бўлади. Масалан, йилнинг иссиқ ойларида (ташқи ҳаво ҳарорати ) енгил категориядаги иш бажарувчи ишчилар учун ва иссиқлик иажралиб чиқиши 10 М Ж (м /с) (300-600 ккал(м /с)ни ташкил қилса, ҳаво ҳароратининг миқдори 22-24 , эса 0.5-1.0 м/с; оғир категориядаги иш бажарилганда ва иссиқлик ажралиб чиқиши 10 М Ж (м .с) [2400 кккал/( м .с)] ундан ортиқ бўлса, бу норма тегишлича 18-19 ва 3,0-3,5 м/с ни ташкил қилади. Ҳавонинг ҳаракат тезлиги 5.0 м/с дан ортиқ бўлса, инсон ҳолатига ёқимсиз таъсир кўрсатади.
Ҳаво душлари доимий ўрнатилган ва кўчма бўлиши мумкин. Доимий ўрнатилган ҳаво душ лари учун ҳавони хона ташқарисидан олинади. Кўчма ҳаво душлари учун эса, душ ўрнатилган хона ҳавосидан фойдаланиш мумкин. Агар душ ўрнатилган хонада иссиқлик ажралиши кучли бўлса, унда кўчма ҳаво душлари сув зарралари билан бирга юборилади ва бу совитишда анча самарадор усул ҳисобланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling