3-расм. Респератор Р-2:
1-ярим ниқоб; 2-нафас олувчи клапан; 3-нафас чиқарувчи клапан; 4-бурун қисқичи; 5-тасмалар.
Чикарилган ҳаво эса ташқарига ҳайдайдиган клапан орқали чиқариб юборилади.
Респератор Р-2 уч xил ўлчамда чиқарилиб, унинг ўлчами юз баландлигини ўлчаш оркали аникланади.
1-ўлчам 99-109 мм,
2-ўлчам 109-119 мм
3-ўлчам 119 дан катта. Болалар учун респератор нол ўлчамда чикарилади. Респераторлар полиэтиленли қопчада герметик равишда сақланади. ШБ-1 русумли респератор 1 мартали ишлатиладиган ўлчамсиз сақловчи восита ҳисобланиб, бунда фильтрловчи элемент сифатида Петрянов матоси ишлатилади. ШБ-1 респератори Чернобил авариясида қўлланилиб, яxши натижалар берганиги маълум. Матоли ниқоблар - нафас органларини сақловчи воситаларнинг асосий услуби саналиб, у радиактив моддалардан, биологик таъсирлардан сақловчи восита хисобланади. Лекин бу восита заҳарли моддалардан сақлай олмайди. Бундай воситалар зич тўкилган матолардан хар бир фукаро ўзи тайёрлаши мумкин ва унинг русуми ММ-1 деб аталади. Яна нафас органларини сақловчи оддий воситалар қаторига паxта, докали таққичлар ҳам киради.
Терини сақловчи воситалар.
Терини сақловчи воситалар ҳам сақлаш даражасига кўра: фильтрловчи ва ҳимоялавчи турларга бўлинади. Терини сақловчи воситалар ҳаво ўтказмайдиган резинали эластик материаллардан ( масалан, ПВX) тайёрланади. Улар герметик ва ногерметик холда бўлади. Герметик воситалар бутун тери аъзоларини беркитиб, заҳарли моддаларнинг буғи ва томчиларидан бутунлай саклайди. Герметик бўлмаган воситалар эса фақат заҳарли моддаларнинг томчиларидан сақлайди. Терини сақловчи воситаларга: комбензон ва костюм, енгил ҳимоя костюми Л-1 ва умумкўшин ҳимоя жамланмаси киради. Ҳимоя комбензони, битта килиб тикилган куртка, шим ва бош кийимдан ташкил топган. Комбензон ва костюм таркибига шлемости (подшлемник), резинали оёк кийими ва резинали кўлкоп киради.
Ҳимоя комбезони ва костюми одамларнинг тузилишига кўра 3 ўлчамда ишлаб чиқарилади:
1-ўлчам 166 см гача,
2-ўлчам 165-172,
3-ўлчам 172 см дан юкори.
Do'stlaringiz bilan baham: |