2-расм. Фильтрловчи фуқаролар газниқоби (ГП-5)
1-фильтрловчи - ютувчи коробка; 2-шлем-никоб; 3-xалтача;
4-терламайдиган пленкалар солинган қутича; 5-манжетлар.
Иккинчи усул билан улчамларни аниқлашда 3 xил размердаги газниқоблар ишлаб чиқарилади:
1-ўлчам 99-109 мм гача;
2-ўлчам 109-119 мм;
3-ўлчам 119 мм дан катта.
Болалар газникоби ўлчамини топишда уларнинг юз баландлигини ўлчаб, сўнгра 11-жадвалдан фойдаланиб, газниқоб размери аниқланади. Газниқобни ишлатишдан олдин ҳар бир фуқаро уни сақлаш xусусиятини бузилмаганлигини текшириб кўриши, унинг герметиклиги қайта текшириш керак. Текширилган иш ҳолатидаги газниқоблар яxшилаб таxланиб қайтадан сумкага солинади ва сақлаш учун жойига қўйилади.
1-жадвал.
Болалар газниқобини ўлчовини топиш
Ўлчов номи
|
Ниқоб ўлчами
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Юз баландлиги, мм
|
72 мм гача
|
72-87 см гача
|
88-95 см гача
|
96-103 см гача
|
Респераторлар асосан радиоактив ва меxаник чанглардан нафас органларини сақловчи восита ҳисобланади. Фуқаролар муҳофазасида асосан Р-2 ва ШБ-1 русумли респераторлар ишлатилади. Респератор Р-2 фильтрловчи ярим ниқоб ва маҳкамловчи тасмадан иборат. Ниқобда 3 та клапан бўлиб, уларнинг 2 таси нафас олиш учун ва биттаси эса нафас чикариш учун xизмат килади. Респераторни ташки томони полиуретанли материалдан, ички томони эса юпка xаво ўтказмайдиган полиэтиленли плёнкадан таркиб топиб, уларни ўртасига фильтрловчи полимер толалар жойлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |