1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш
Жароҳатланиш ва шикастланишларни таҳлил қилиш
Download 1.69 Mb.
|
Amaliyot [xfx] (2)
Жароҳатланиш ва шикастланишларни таҳлил қилишАлоқа корхоналарида хавфсизлик техникаси чоралари ва тадбирларини яхшилаш учун жарохатланишларни маъсулият билан синчиклаб тахлил қилмасдан ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларини билмасдан туриб, кутилган натижаларни бермайди. Тахлил қилишнинг мақсади — ишлаб чиқариш жарохатларини келтириб чиқарувчи манбаларни иш участкаларини аниқлашдан иборат. Сифатли қилиб тузилган далолатномалар, махсус ўтказилган суриштирув материаллари ишллаб чиқариш жарохатланишларнинг сабабларини моҳиятини очиб беради. Ишлаб чиқаришда жарохатларнинг олинган маълумотларини умумий қабул қилинган кўрсаткичлар КЧ (такрорланиш частотаси) ва КТ (мудхишлиги) бўйича қайта ишланади: КЧ = 1000* Т/ Р ; КТ = Д/Т, Бунда Т- бахтсиз ходисаларнинг сони, Р- ишлаётган ишчиларнинг умумий сони, Д- меҳнатга қобилиятсизлик оқибатида ишга чиқмаган иш кунларининг сони. КЧ кўрсаткич фақат бахтсиз ходисаларнинг миқдорий кўрсатгичларини беради. Мисол. Ишлаб чиқариш корхонасида бир йил давомида жарохатлангалар сони 25 кишини ташкил этади ва умумий йўқотилган иш кунлари 650 иш-куни. Корхонадаги ишчиларнинг йил давомида ўртача сони 2500 киши. Бахтсиз ходисаларининг такрорланиш частотасини ва мудхишлиги кўрсаткичларини топинг. Ечиш. КЧ = 1000* Т/ Р=1000*25/2500=1 га тенг. КТ = Д/Т= 650/25=26. Кум = КЧ *КТ= 1*26=26 марта. Қўйидаги ҳолатлар меҳнатда жароҳатланиш ҳисобланади. А) Мехнат вазифаларини бажаришда (шу жумладан, хизмат сафари вақтида), шунингдек корхона ёки ташкилот манфаатлари йўлида, ҳатто махсус топшириқсиз бирон иш бажарганда. Б) Корхона, ташкилот худудида ёки бошқа иш жойида, иш вақти давомида (белгиланган танаффус вақти ҳам шунга киради) шунингдек, иш бошланиши ёки тугаши олдидан, ишлаб чиқариш қуроллари, кийим бош ва бошқаларни тартибга келтириш учун зарур бўлган вақт давомида; В) Иш вақтида (белгиланган танаффуслар ҳам шунга киради) корхона ташкилот ёки бошқа иш жойи яқинида, агар у ерларда бўлиш ички меҳнат таркиби қоидаларига зид бўлмаса; Г) Ишга бораётганда ёки ишдан қайтаётганда Д) Вахтали шаҳарча худудида, вахта - экспедиция усули билан ва табиий офат вақтида, сменали дам олишда бўлган ходим билан юз берганда; Е) Давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатга олинган жамоат ташкилотларининг топшириқларини (гарчи бу топшириқлар асосий иш билан боғлиқ бўлмаса ҳам) бажаришда. Ж) Инсон ҳаётини сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат ва жамият мулкини, фуқаролар мулкини, хуқуқ – тарғибот ва қуриқлаш бўйича фуқаролик бурчини бажариш вақтида З) Иш куни давомида маъмуриятнинг, (бўлим, бўлинма, цех, участка корхоналар ва шу кабиларнинг) ходимларнинг вазифасига кирмайдиган топшириқларни бажариш вақтида И) Донорлик вазифасини бажариши муносабати билан. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling