1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун жавобгарлик турлари


Download 1.69 Mb.
bet5/66
Sana09.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1759291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx] (2)

Меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун жавобгарлик турлари


Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан, меҳнат қонунлари ва хавфсизлик қоидалари ҳар қандай қоида бузганликда ёки касаба уюшмалари фаолиятига ҳалал беришда айбланган мансабдор шахслар давлат қонунларида белгиланган тартибда аҳлоқий, маъмурий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ахлоқий жазо чоралари меҳнат қонунларини ёки муҳофаза қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан юқори ташкилот маъмурияти томонидан белгиланган тартибда қўлланилади. Касаба уюшмалари, зарур бўлганда, яъни, меҳнат қонунлари ва муҳофаза қоидаларини бузаётган раҳбар ходимларни аҳлоқий (интизомий) жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли ташкилотларга таклифлар киритади, улар ўз навбатида касаба уюшма аъзоларига тартиббузарлар устидан кўрилган чоралар ҳақида, ёзма ҳолда бир ой муддатдан кечикмасдан хабар беришга мажбурдирлар.
Ички меҳнат тартибининг бузилиши қўйидаги аҳлоқий жазоларни тадбиқ этиш билан белгиланади: хайфсан бериш, ўртага ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан кўп бўлган миқдорда жарима солиш, ёки ишдан бўшатиш кабилар.
Ҳайфсан бир йилгача таъсир этади, аммо хато тузатилган ҳолатда муддатидан олдин ҳам олиб ташланиши мумкин.
Маъмурий жазо жарима солиш билан белгиланиб, одатда меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузган мансабдор шахсларга берилади. Бу жазони бериш ҳуқуқига давлат назорати ва Давлат меҳнат техника ва ҳуқуқ инспекторлари эга бўлиб, хавфсизлик қонун ва меъёрларини бузган ишчи хизматчи мухандис ва техник ходимларга нисбатан қўлланилади.
Маъмурий жавобгарлик муддати қоида бузилган кунда бир ойгача бўлиб, маъмурият қабул қилган ёзма қарорга асосан тайинланади.
Моддий жавобгарлик деганда, корхона ва ташкилотларга, ҳамда жабрланувчига етказилган моддий зарарни ундириш назарда тутилади. Қурилишда ёки биноларда фойдаланишда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабчилари моддий жавобгарликка тортилади. Моддий жавобгарлик икки усулда ундирилади: яъни моддий зарарни маълум қисми ёки тўла ҳажми ундирилади Чегараланган моддий жавобгарликка кўра айбдор шахснинг ойлик маошининг 33 % ушлаб қолинади. Тўла моддий жавобгарликда, эса ускунани тузатиш учун қилинган сарф харажатнинг тўла миқдори ушлаб қолинади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling