1-Амалий машғулот Кейинги авлод тармоқларнинг асосий қурилмалари билан танишиш Амалий машғулотнинг мақсади ва вазифаси


Download 0.98 Mb.
bet3/15
Sana23.04.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1393179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Назарий маълумотлар
Умумий тушунчалар
Коммутация майдон (КМ) телефон станциялари ва тугунларининг асосий элементларидан бўлиб, улаш қурилмалари мажмуасидан иборат. Коммутация майдони ёрдамида унинг кириш ва чиқиш линиялари орасида алоқа тракти ўрнатилади.
Коммутация майдони телефон станциялари ва тугунлари ҳамда уларда-ги бошқариш қурилмаси тузилишини белгилаб беради. У N кириш ва M чи-қиш линиялари (каналлари) билан аниқланадиган ҳажми (сиғими), линиялар-нинг (каналларнинг) тақсимланиш усули, уни қуриш учун ишлатилган ком-мутация ускунаси, кириш ва чиқиш линиялари орасидаги бўш линияларни излаш тартиби, ички тузилиши (звенолар ва босқичлар сони), ўтказувчанлик қобилияти ва алоқани йўқотиш кўрсаткичлари бўйича табақаланади. Мисол, каналларни фазо, вақт ёки бошқа бир ёки бир неча тақсимлаш усули бўйича коммутация майдонини қуриш мумкин. Энг кўп тарқалгани фазо, вақт ва шу икки усулнинг биргаликда қўлланиши ҳисобланади.

Фазода бўлиш асосида қурилган КМнинг қурилиш тамойиллари
Коммутация майдони одатда бир неча алоҳида қисмлардан ташкил топа-ди. 1–расмда кўрсатилган коммутация майдони А, В ва С қисмлардан ташкил топган бўлиб, N кириш линиялари билан М чиқиш линиялари V1 ваV2 оралиқ линиялари орқали уланади. Бу линиялар орасидаги нисбат қуйидагича ифодаланади: N>V1; V1=V2; V2

1- расм. Коммутация майдонининг тузилиши



Коммутация майдонини бир неча қисмларга бўлиниши унга юкланган вазифадан ташқари алоқа ўрнатиш усулига ҳам боғлиқ. Агар 1-расмда кўр-сатилган қисмларда алоқа бошқа қисмларда ўрнатиладиган алоқага боғлиқ бўлмаса, коммутация майдонининг бу қисми излаш босқичи дейилади. Коммутация тугуни турига қараб излаш босқичларининг сони ҳар хил: даст-лабки (ДИ), гуруҳли (ГИ), чизиқли (ЧИ) бўлиши мумкин.


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling