2,3 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Вақтли ва фазовий коммутациялаш блокларининг тузилиш принципини ўрганиш
Ишнинг мақсади. Рақамли коммутациялаш тизимининг коммутация майдонини вазифаси ва тузилиш принципини, алоқа ўрнатиш, вақтли ва фазовий ишлаш усуллари билан танишишдан иборат.
ТопшириқАмалий машғулотга тайёргарлик кўришда тингловчи қуйидагиларни билиши лозим:
1. Коммутациялаш майдони ҳақида умумий тушунча;
2. Фазода бўлишга асосланиб қурилган КМ қурилиш тамойиллари;
3. Рақамли коммутациялаш тизимининг коммутация майдонини тузилиши.
Адабиётлар рўйхати
Р.Н. Раджапова. Кейинги авлоднинг конвергент тармоқлари: ўқув қўлланма. - ТАТУ, 2016.
ToniJanevski. NGNArchitectures, protocols and services. , First Edition.
John Wiley & Sons, Ltd. Published 2014 by John Wiley & Sons, Ltd. 2014.
А.В. Росляков, С.В. Ваняшин, М.Ю. Самсонов. И.В. Шибаева, И.А. Чечнёва С28. Сети следующего поколенияNGN /под ред. А.В. Рослякова. - М.: Эко-Трендз, 2008.
Бакланов И.Г. NGN: принципы построения и организации/под.ред. Ю.Н. Чернышова.- М.: Эко-Трендз, 2008.
Назорат саволлари
Коммутациялаш майдони қандай функцияни бажаради?
Коммутациялаш майдони нечта қисмдан иборат бўлиши мумкин?
Коммутациялаш майдонининг ҳар бир қисмини бажарадиган функцияси нимадан иборат?
Фазодаги коммутациялаш жараёнини тушунтиринг;
Қайси коммутациялаш тугунларида фазода коммутациялашқўлланилади?
Вақт бўйича коммутациялаш жараёнини тушунтиринг;
Қайси коммутациялаш тугунларида вақт бўйича коммутациялашқўлланилади?
Рақамли коммутациялаш тизимларида қандай коммутациялаш жараёнлари қўлланилади?
Рақамли коммутациялаш тизимларида В-Ф-В коммутациялаш вариантини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |