1-Амалий машғулот Мавзу: Рискларни баҳолаш усуллари


Download 214.22 Kb.
bet2/3
Sana10.10.2023
Hajmi214.22 Kb.
#1697182
1   2   3

2-Амалий иш


Мавзу: Криптографик ҳимоялаш
Ахборотни химоялашнинг самарали усулларидан бири криптографик ҳимоялашдир.
Ушбу амалий ишда маълумотларни криптографик ҳимоялаш усуллари таснифланади. Яъни классик шифрлаш алгоритмлари, симметрик шифрлаш алгоритмлари ҳамда очик қалитли шифрлаш алгоритмлари.

Ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритми


Ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритми уч қисмдан иборат. Оддий ўрин алмаштири, калит ёрдамида ўрин алмаштириш ва икки тоонлама ўрин алмаштириш.
Оддий ўрин алмаштириш усули. Ўрин алмаштиришга мисол тариқасида дастлабки ахборот блокини матрицага устун бўйича ёзишни, ўқишни эса қатор бўйича амалга оширишни кўрсатиш мумкин. Матрица қаторларини тўлдириш ва шифрланган ахборотни устун бўйича ўқиш кетма- кетлиги калит ёрдамида берилиши мумкин. Усулнинг криптотурғунлиги блок узунлигига (матрица ўлчамига) боғлиқ. Масалан узунлиги 64 символга тенг бўлган блок (матрица ўлчами 8x8) учун калитнинг 1,6 109 комбинацияси бўлиши мумкин. Узунлиги 256 символга тенг бўлган блок (матрица ўлчами 16x16) калитнинг мумкин бўлган комбинацияси 1,4 1026 га етиши мумкин. Бу ҳолда калитни саралаш масаласи замонавий ЭҲМлар учун ҳам мураккаб ҳисобланади.
Ўрин алмаштириш шифри оддий шифрлаш ҳисобланиб, бу усулда қатор ва устундан фойдаланилади. Чунки шифрлаш жадвал асосида амалга оширилади. Бу ерда калит (К) сифатида жадвалнинг устун ва қатори хизмат қилади. Матн (Т0) символларининг ўлчамига қараб NxM жадвали тузилади ва очиқ матнни (Т0) устун бўйича жойлаштирилиб чиқилади, қатор бўйича ўқилиб шифрланган матнга (Т1) эга бўлинади.
Масалан, «Ахборот хавфсизлиги жадвали» матни шифрлансин. Т0=Ахборот хавфсизлиги жадвали;
К = 5х5;



А

О

Ф

И

Д

Х

Т

С

Г

В

Б

Х

И

И

А

О

А

З

Ж

Л

Р

В

Л

А

И

Т1=АОФИД_ХТСГВ_БХИИА_ОАЗЖЛ_РВЛАИ
Биринчи бўлиб, шифрлаш жадвалидан (XIV асрнинг охирларида) дипломатик муносабатларда, харбий соҳаларда ахборотни муҳофазалашда фойдаланилган.

Download 214.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling