1-амалий машғулот саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш
и вентилятор ва бошқалар) га айтилади
Download 17.58 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
и вентилятор ва бошқалар) га айтилади.
Манба оғзи конструкциясининг тузилишига ва бирлаштириш характерига қараб манбалар қўйидагиларга бўлинади: - якка (нуқтали) бўлиб, уларнинг оғзи доира, туртбурчак ва бошқа шаклдаги кесимга эга; - гуруҳли бир-бирига яқин ва бир умумий майдонда ёки томда мунтазам жойлашган нуқтали манбалар мажмуаси; - майдонли бир нечта гуруҳли манбаларнинг ёки катта майдонларни эгаллаган якка манбалар (биологик ховўзлар, тиндиргичлар юзалари) мажмуаси; - чизиқли-аэрация ва цех чироқлари ҳаво алмашиш шахталари, ҳаво қувурлари тизими, автомобиль йўллари ва шу каби чўзилган манбалар; Ифлослантирувчи моддаларнинг чиқариб ташлайдиган манба оғзининг сатҳидан баландлигига қараб, бу манбалар қўйидагиларга бўлинади: - ўта юқори (баландлиги 100 м дан юқори); - юқори (баландлиги 50 м дан 100 гача); - ўрта (баландлиги 10 м дан 50 м гача); - паст (баландлиги 2 м дан 10 м гача). Саноат чиқиндилари қўйидаги туркумларга бўлинади: - ҳосилбўлиш сохаси бўйича-асосий, кумакчи ва ёрдамчи корхона ишлаб чиқариш ускуналаридан - тармоқ белгиси бўйича-технологик шамоллатиш, махаллий суриш, чанг газлардан тозалангандан ва зарарсизлантирилгандан сўнги қолдиқлар. - иш тартиби бўйича ялпи чиқиндиларни бир текис ўзлуксиз чиқариш, чиқиндиларни маълум қонунга мувофик вақти вақти билан чиқарувчи ва авария холати, бу холатда ҳавога қисқа муддатда катта миқдорда ифлосланган моддалар чиқарилади ва бу бир лахзада чиқариладиган чиқиндиларга яқинлашади. - чиқариш усули бўйича уюшган ва тартибсизга бўлинади. Тартибсиз чиқариш усулига технологик ускуналар, аспирация ва газ тозалаш тизимида герметизация ёки тўсикларнинг йўқлиги, шунингдек махаллий сўргичлар тизими ёки зонтлар билан жихозланмаган аппаратлардан, агрегатлардан, ускуналар, транспортлар ажралиб чиқадиган очиқ холдаги суюқлик сақланадиган хавза, идишлардаги бўғланиш, қазиш-портлаш, юклаш-тушириш ишларидаги, сочиладиган ва инерт материалларни сақлаш, жилдириш ва шу кабилар киради. Ишлаб чиқариш корхонасидан атмосфера ҳавосига олдин чиқарилган ва корхона худудида хамда ундан ташқарида ўтириб колган шунингдек атмосфера диффузияси қайта-қайта жалб қилинган ифлослантирувчи моддалар инвентаризация вақтида ҳисобга олинмайди. Ультратовуш майдонларини киритиш ва сиқиш даражаларининг таъсирини кўрсатиш каби йўллар билан технологик жараённи такомиллаштириш зарур. Ўз таркибида биргина тартибсиз чиқинди манбасига эга бўлган хўжалик объекти бир вақтда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ажратувчи манба бўлиб ҳисобланади. Чанг газ тозаловчи ускуналар, агар улардан қолдиқ чанг газ аралашмаси бевосита цехга кирса, ифлослантирувчи манба ҳисобланади. Чанг газ тозаловчи аппарат газ тозалаш кўрилмасининг бир қисми бўлиб, унда ажралиб чиқаётган оқимдаги қаттиқ, суюқ ёки газ холатидаги ифлослантирувчи моддаларни бартараф этишнинг аниқ ишланган жараёни амалга оширилади. Лойихадаги тозалаш даражасининг камайишига олиб келувчи механик, электрик ёки бошқа занжирлари бўзилган чанг газ тозалагич кўрилмаларни носоз деб ҳисобланади. Газ ва чангларни лойихада, техникавий шарт ёки регламентда кўзда тўтилган концентрациягача тозалаш, таъминланган чанг газ тозалаш кўрилмалари самарасиз ҳисобланади. Тозалаш даражаси чанг газ арамалашмасидан ифлослантирувчи моддалар таъсиридан ажралиб олинган массани тозалашгача бўлган шу аралашма таркибидаги модда массасининг нисбатидир ёки чанг газ тозалаш ва зарарсизлантирувчи ускуналарнинг ишлаган вақтининг тегишли технологик ускуналар иш вақтига нисбатидир. Ушлаб қолинган ифлослантирувчи зарарли модда-чанг газли оқимчиқаётган манбадан ажратиб олинган ифлослантирувчи моддалардир. Йиллик ташландиклар-ифлослантирувчи моддаларнинг ташқимуҳитҳавосига ташландик йигиндисидир. Ифлослантирувчи моддаларнинг солиштирма ташландиклари иш жараёнида ишлаб чиқилаётган махсулотни тайёрлаш жараёнида чиқадиганатмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларнинг сонига тенгдир. Республика худудида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар инвентаризациясини ўтқазиш ишларини ташқилқилиш ва унга услубий рахбарликни Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофазақилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги ташқилотлари амалга оширадилар. Инвентаризацияни мулк формаси, расмий идорага мансублиги ва жойлашиш урнидаги қатьий назар, мустақил балансда турувчи корхона ўз молиявий маблағи ҳисобидан ўтказади. Ўз балансида шахарнинг турли худудларида жойлашган ишлаб чиқариш худудлари ёки бошқа шахарлардаги филиаллари бўлган ишлаб чиқариш бирлашмаларида инвентаризация хар бир ишлаб чиқариш бирлигида алохида ўтқазилади ва кейинчалик маълумотлар бирлашма бўйича умумлаштирилади. Ўзи мустақил балансда турган, бироқ бирор корхона худудида жойлашган қўшма ижара, коператив, кичик ва бошқа корхоналар инвентаризацияни ўз молиявий маблағи ҳисобидан ўтқазишлари керак. Корхоналар инвентаризацияни ўз кўчлари билан ёки бунинг учун ихтисослаштирилган ташқилотни жалб қилиб ўтказадилар. Хар икки холда хам бундай ишларни бажаришга хукук берувчи маҳсусхужжатга эга бўлишлари керак. Инвентаризация ўтқазишга гувохномани аттестациякомиссиясининг ижобий хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаситабиатни муҳофазақилиш давлат қўмитаси томонидан берилади. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар инвентаризация шукорхона иш фаолияти даврида бир марта ўтқазилади. Корхона кенгайганпайтда, қайта кўрилганда, ихтисосий ўзгарганда, ускуналарни, цехларникапитал ва жорий таъмирлаш вақтида, корхона ускуналарини демонтаж қилишмуносабати билан тармоқ, цехлар ёпилганда, аввал ўтқазилган инвентаризациямаълумотлари қайтадан аниқланади. Инвентаризация ишлари қўйидаги тайёрлаш ишлари, улчаш ва ҳисоблаш ишлари, инвентаризация натижаларини аниқлаш ва олинган маълумотларни ёзиш ва тасдиклаш тарзида ўтқазилади. Биринчи босқичда техник лойихалаш меъёрларига мувофик корхонанинг манзилгохи, инвентаризация қилинадиган корхона структураси тўғрисида маълумот тўпланади, технология урганилади, хамда асосий ва ёрдамчи корхоналарнинг баланс схемалари тўзилади. Материаллар: ёқилги сифати ва миқдор таркиби, чиқариладиган махсулот номенклатураси ва хажми, технологик ускуналарнинг иш режими, чанг-газни тозалаш, ифлослантирувчи моддаларни зарарсизлантириш тизимлари хақидаги маълумотларни корхона томонидан расмий маълумот тарзида такдим этилади. Икқиламчи босқичда ифлослантирувчи моддалар чиқариладиган ва ташланадиган манбалар, аспирация, чанг, газ тозалаш тизимлари текширилади. Уларнинг жойлашиш урни ва параметрлари аниқланади. Учинчи босқичда тегишли ҳисоблаш ишлари ва олинган маълумотларни тартибга солиш, шунингдек инвентаризация хўжжатларини тулдириш ишларибажарилади. Туртинчи босқичда инвентаризация натижалари расмийлаштирилади, мувофиклаштирилада ва тасдикланади. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи, чиқинди манбаларини, шунингдек чанг газ тозалаш ва зарарсизлантириш ускуналарини текшириш ишлари маълум тартибда, технологик жараён бўйича асосидан бошланиб, қўшимча корхонада тугалланади. Ифлослантирувчи ва чиқинди манбаларининг номлари техник-ишчи лойихасига тўғри келиши лозим, чиқариш манбалари эса ускуналар маҳсуслигига, шунингдек чанг, газдан тозалаш ва зарарсизлантириш кўрилмалари ва уларнинг паспортларига мос келиши керак. Корхонада ишлаб чиқариладиган махсулот номли шу корхона технологик ва регламентида (технологик схема, технологик ва режим картаси)кўрсатилган номига тўғри келиши керак. Download 17.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling