1-амалий машғулот: Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонунини ўрганиш


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana27.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1131988
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Хаётий фаолият хавфсизлиги



1-амалий машғулот: Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни 
муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонунини ўрганиш 
Мавзу режаси: 
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш фани ҳақида. 
2. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорат ташкилотлари ва 
жамоат назорати. 
3. Маъмуриятнинг ҳавфсиз ва соғлом иш шароитини ташкил қилиш 
мажбуриятлари. 
Меҳнаткашларнинг ҳаётини ва соғлигини муҳофаза қилиш, хавфсиз иш 
шароитларини яратиш Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини 
белгнлайди. Буларнинг ҳуқуқий асослари эса Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, Меҳнат кодекси ва меҳнат муҳофазаси ҳақидаги 
қонунлардир. 
Конституция ва меҳнат кодексларидан ташқари меҳнат ҳақидаги 
ҳуқуқий асосларни "Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси 
ҳақидаги қонуни" тўлдиради. Бу қонун МДҲ мамлакатлари ичида 
биринчилардан бўлиб бизнинг республикамизда 1993 йил 6-майда қабул 
қилинган. Бу қонун мустақил Республикамизнинг меҳнат муҳофазасига 
давлат сиёсати нуқтаи назарини белгилайди ва унда қуйидаги тамойиллар ўз 
аксини топган: 
-корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларидан ишловчининг 
соғлиги ва ҳаёти қадрлироқ эканлиги; 
-корхонанинг меҳнат муҳофазаси борасидаги фаолиятини иқтисодий, 
ижтимоий ва бошқа йўналишлар билан биргаликда олиб бориш
-мулк формаси ва хўжалик юритиш услубларидан қатъий назар барча 
корхоналарга меҳнат муҳофазасидан бир хил талаб қўйиш; 
-экологик хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва иш жойларида 
атроф-муҳит ҳолатини узлуксиз назорат қилиниши таъминлаш; 
-корхонада мехнат муҳофазаси талабларининг бажарилишини назорат 
қилиш; 
-меҳнат муҳофазасини маблағ билан таъминлашда давлат иштироки; 
-олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларида меҳнат муҳофазасидан 
мутахассислар тайёрлаш; 
-ҳимоя воситалари, хавфсиз техника ва технологияларни ишлаб чиқиш 
ва тадбиқ қилиш ишларини рағбатлантириш; 
-меҳнат муҳофазаси бўйича фан, техника ютуқларини, ҳамда илғор 
миллий ва хорижий таклифларни кенг жорий қилиш; 
-ишловчиларни бепул коржомалар ва пойафзаллар, шахсий ҳимоя 
воситалари ҳамда шифоловчи-профилактик таомлар билан таъминлаш; 
-корхонада соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга 
қаратилган солиқ сиёсатини юргазиш; 


-корхонадаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар бир касбий касалликни 
албатта тафтиш қилиш ва ҳисобга олиш ва шу асосда аҳолини ишлаб 
чиқариш жароҳатлари ва касбий касалликлар ҳақида мунтазам хабардор 
қилиш; 
-корхонада бахтсиз ҳодиса ёки касбий касаллик туфайли жабрланган 
ходимни ижтимоий ҳимоялаш; 
-меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган корхона касаба уюшмалари ва 
бошқа жамоат уюшмаларининг фаолиятларини қўллаб-қувватлаш; 
-меҳнат муҳофазаси муаммоларини ечишда халқаро ҳамкорлик; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон касаба 
уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда меҳнатни, атроф-
муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий асосланган стандартлари, қоида ва 
меъёрларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш йўли билан ишлаб чиқаришда 
меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган талаблар даражасини 
белгилайди, шунингдек касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда меҳнат 
шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб 
касалликларининг олдини олишга оид республиканинг аниқ мақсадга 
қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва молиявий таъминлайди ҳамда 
уларнинг бажарилишини назорат қилади. 
Ўзбекистон Республикасида давлат ва корхоналар олий ва ўрта махсус 
ўқув юртларида корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларида 
ишлаш учун мутахассислар тайёрлашни таъминлайдилар. Олий ва ўрта 
махсус ўқув юртлари халқ хўжалиги турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талабалар ва ўқувчилар меҳнатни 
муҳофаза қилиш курсини албатта ўтишларини ташкил этишлари керак. 
Вазирликлар, идоралар, концернлар, ассоциациялар ва бошқа хўжалик 
бошқаруви идоралари меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ишлаш учун 
мутахассисларнинг қайта ихтисослашувини таъминлайдилар. 
Корхонадаги, ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароити меҳнатни муҳофаза 
қилиш стандартлари, қоида ва меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши 
лозим. Корхонада меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш, 
ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан назорат 
ўрнатилишини ташкил этиш ва назоратнинг натижалари тўғрисида меҳнат 
жамоаларини ўз вақтида хабардор қилиш маъмурият зиммасига юкланади. 
Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек 
ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда 
бажариладиган ишларда меҳнат қилувчиларга давлат бошқаруви идоралари 
белгилаган меъёрларда махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя 
воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга 
тенглашадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат бепул 
берилади. Корхонада меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини 
таъминлаш юзасидан маъмурият билан ходимларнинг ўзаро мажбуриятлари 
жамоа шартномаси ёки битимида кўзда тутилади. 
Корхона соғлиқни сақлаш идоралари томонидан белгиланган тартибга 
мувофиқ равишда бир қатор касблар ва ишлаб чиқаришларнинг ходимларини 


меҳнат шартномасини имзолаш пайтида — дастлабки тарзда ва меҳнат 
шартномаси амал қиладиган даврда вақти-вақти билан тиббий кўрикдан 
ўтказишни ташкил қилиши шарт. Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан 
бош тортишга ҳақли эмаслар. 
Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бош тортсалар ёки ўтказилган 
текширишларнинг натижалари бўйича тиббий комиссиялар берадиган 
тавсияларни бажармасалар, маъмурият уларни ишга қўймаслик ҳуқуқига 
эгадир. Ходим, агар у ўзининг саломатлиги ёмонлашиши меҳнат шароити 
билан боғлиқ деб ҳисобласа, навбатдан ташқари тиббий кўрик ўтказилишини 
талаб қилиш ҳуқуқига эга. Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг 
иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади. 
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини меҳнат 
жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза 
қилиш бўйича ўзлари сайлайдиган вакиллар амалга оширадилар. Меҳнатни 
муҳофаза қилиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган вакил иш жойларида 
меҳнат муҳофазасининг аҳволини монеликсиз текшириш, аниқланган 
камчиликларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш 
тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадир. Меҳнат муҳофазаси бўйича 
вакилга ўз вазифаларини бажариши учун ҳар ҳафтада иш пайтида камида 
икки соат вақт ажратиб берилади ва ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади. 
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати 
идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
қонунларида 
белгиланган 
тартибда 
интизомий, 
маъмурий 
ёки 
жиноий 
жавобгарликка 
тортиладилар. 
Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир 
меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда 
жавобгарликка тортиладилар. 



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling