1-амалий машғулот: Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонунини ўрганиш


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana27.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1131988
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Хаётий фаолият хавфсизлиги

Б
I
I
Б
I
I
3
100
,
2
10
0
0




ва ҳ.к. 
Одам қулоғи Б бирликдаги товушнинг ўндан бирини ҳам яхши 
фарқлайди. Шунинг учун саноат корхоналарида шовқинни ўлчашнинг дБ 
бирлиги қабул қилинган. 
Товуш даражаси қуйидагича аниқланади: 
,
lg
10
0
I
I

дБ 
Товуш босими бўйича эса, L=lg P
2
/P
0
=20 lg P/P

, дБ 
Товуш даражасини интенсивлиги бўйича аниқлаш, асосан акустик 
ҳисоблаш ишларида қўлланилади, босим бўйича аниқлаш эса шовқинни 
ўлчаш ва унинг инсон организмига таъсири даражасини белгилаганда 
қўлланилади. Чунки инсон организми шовқиннинг интенсивлигини эмас, 
босимнинг ўрта геометрик миқдорини сезади. 
Агар бирон-бир нуқтага бир неча манбанинг шовқини таъсир қилаётган 
бўлса, уларнинг даражаси эмас, балки интенсивлиги қўшилади.
I = I
1
+ I
2
+ . . . + I
n
Уларнинг даражаларини аниқлашда эса, айрим-айрим олинган 
интенсивликларнинг минимал эшитилиш миқдорига нисбати олинади: 


),
lg(
10
lg
10
0
0
2
0
1
0
I
I
I
I
I
I
I
I
n





ёки 
L = 10 lg (10
L /10
+ 10
L /10 
+ ... + 10
L /10

Бу кўрилган ифодаларнинг амалий аҳамияти саноат корхоналарида 
шовқинни камайтириш вақтида яхши билинади. Чунки агар корхонада 
ўрнатилган бир неча шовқин манбаи бўлган тақдирда, уларнинг бир 
нечасининг шовқини камайтирилса, у умумий шовқин даражасига ҳеч қандай 
ўзгариш киритилмаслиги мумкин. Аммо иш жойларида ҳар хил шовқин 
чиқарувчи механизмлар бўлса, унда биринчи навбатда энг кучли шовқин 
чиқарувчи системани камайтиришдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. 
Агар бирор саноат корхонасида бир хил даражада шовқин чиқарувчи 
бир неча механизм ўрнатилган бўлса, унда умумий шовқин даражаси 
қуйидагича аниқланади: 
L=L
i
+10 lgn 
L
1
- битта машина чиқараётган шовқин. 
Бу формуладан кўриниб турибдики, иккита бир хил шовқин чиқарувчи 
манбанинг шовқини биттасиникига нисбатан 3 дБ ортиқ бўлади. 
Одам қулоғи маълум частотадаги товушларни эшитиш қобилиятига эга. 
Бу частоталар 16 Гц дан 20000 Гц гача бўлган диапазонни ташкил қилади. 16 
Гц дан кичик ва 20000 Гц дан катта бўлган частотадаги товушларни одам 
қулоғи эшитмайди ва у товушлар инфра ва ультра товушлар деб аталади. 
Товушга қарши кураш чора-тадбирларини белгилашда шовқиннинг ўрта 
геометрик частота оралиқлари белгиланган. Бу оралиқлар қуйидагича 
белгиланади. Ўрта геометрик частота оралиқлари: 63 (45-90) (қавсда шу час-
тотани ифодалайдиган чегара миқдорлар берилган), 125 (90-180), 250 (180-
355), 500 (355-710), 1000 (710-1400), 2000 (1400-2800), 4000 (2800-5600), 8000 
(5600-11200). 
Шовқинлар ГОСТ 12.1.003-76 га асосан спектрал ва вақт бўйича 
тавсифларига асосан синфларга бўлинади. 
Спектр бўйича шовқинлар тонал товушлар (электр арранинг товуши) ва 
кенг полосали (реактив двигател товуши) бўлиши мумкин. Вақт бўйича 
тавсифига эса унинг доимийлиги (8 соат давомида 5 дБА гача ўзгарса) ва 
ўзгарувчанлиги (8 соат давомида 5 дБА дан ортиқ ўзгарcа) исобга олинади. 
ўзгарувчан шовқинлар ўз навбатида вақт бирлигида узлуксиз (импульс) 
бўлиши мумкин. 
Шовқиннинг нормаларини белгилаганда икки усулдан фойдаланилади 
(5.1 жадвал): 
1) Шовқинни чегара спектри асосида нормалаш;
2) Шовқинни дБА товуш даражаси орқали нормалаш. 
Шовқинга қарши кураш чора-тадбирлари қуйидаги усулларда олиб 
борилади. 
1) Шовқинни ажралиб чиқаётган манбаида камайтириш; 
2) Шовқиннинг тарқалиш йўналишини ўзгартириш; 


З) Саноат корхоналари ва цехларини оқилона планлаштириш; 
4) Саноат корхоналари хоналарига акустик ишлов бериш; 
5) Шовқинни тарқалиш йўлида камайтириш.
Шовқинга қарши курашнинг ажралиб чиқаётган манбаида камайтириш 
энг самарали усул ҳисобланади. 
5.1 – жадвал 
Иш жойлари 
Ўрта геометрик частоталари оралиқ октаваларидаги 
ДБ билан ўлчанадиган шовқин даражалари 
Шовқин 
даражаси ва 
дБА да 
эквивилент 
шовқин 
663
1125
2250
5500
11000
22000
44000
88000
даражаси 
Ақлий 
мехнат 
билан 
шуғулланадиган 
хоналар ва даволаш 
муасасасалари 
771 
661 
554 
049 
445 
442 
440 
338 
50 
Бошқарма бинолари 
779 
770 
668 
558 
555 
552 
550 
449 
60 
Масофадан 
туриб 
бошқариш хоналари 
883 
774 
668 
663 
660 
557 
555 
554 
65 
Аниқ 
йиғиш 
цехлари 
ва 
машинада ёзиш хо-
налари 
883 
774 
668 
663 
660 
557 
555 
554 
65 
Лаборатория хона-
лари 
994 
887 
882 
778 
775 
773 
771 
770 
80 
Доимий иш жойлари 999 
992 
886 
883 
880 
778 
776 
774 
85 
Шовқиннинг келиб чиқишига асосий сабаб машина ва механизм ёки 
унинг айрим қисмлари ҳаракати натижасида ҳавода эластик тўлқинлар 
ҳаракатини вужудга келтиради. Бундай тўлқинларнинг ҳосил бўлишига олиб 
келадиган ҳаракатланувчи қисмларни ўз навбатида механик, аэродинамик, 
гидродинамик ва электродинамик турларга бўлиб қараш мақсадга 
мувофиқдир. 
Бу машина ва механизмларнинг ишлаш принципларидаги тавсифлари ва 
шовқин чиқаришга олиб келадиган омиллар ҳар хил бўлади. Шовқин ҳосил 
бўлишига сабабчи бўладиган асосий битта банд ҳаммаси учун умумий. Бу 
уларни ишлатишда ва таъмирлашда стандарт талабларини бажаришдир. 
Тайёрлаш ва таъмирлаш вақтида йўл қўйилган ноаниқликлар шовқин 
чиқаришнинг асосий омили ҳисобланади. 
Бу омилдан қатъий назар биз шовқинларни келиб чиқиш характерига 
асосланиб 
уларни 
механик 
шовқинлар, 
аэродинамик 
шовқинлар, 
гидродинамик шовқинлар ва электромагнит шовқинлар туркумларига бўлиб, 
айрим-айрим кўриб чиқамиз. 
Шовқин йўналишини ўзгартириш. Шовқин чиқаётган манба агар бирор-
бир томонга йўналтирилган бўлса, унинг қарама-қарши томонида товушнинг 


босим даражаси 10-15 дБгача камайтириш имконияти бор. Бу ҳодисани баъзи 
шовқин тарқатувчи қурилмаларни, шунингдек саноат корхоналарини 
лойиҳалаш ишларида шовқинга қарши чора-тадбир сифатида фойдаланиш 
мумкин. Масалан, сиқилган газларни чиқариб юборувчи системалар, 
шамоллатиш ва компрессорларнинг чиқариш шахталари ва ҳ.к. лар маълум 
йўналишда йўналтирилган бўлиши яхши натижа беради. 
Бунда чиқариш трубалари албатта иш жойлари ва аҳоли яшаш 
пунктларидан қарама-қарши томонга йўналтирилган бўлиши зарур. 
Саноат корхоналари ва цехларини оқилона планлаштириш. Юқорида 
кўриб ўтилган шовқин хусусиятларига асосан, шовқин оралиги ортган сари 
шовқин даражаси пасайишини кўриб ўтган эдик. Маълум нуқтада шовқин 
даражасини пасайтириш учун шовқин чиқарувчи асбобни шу нуқтадан 
иложи борича узоқроқ жойлаштириш керак. 
Шунинг учун саноат корхоналарининг лойиҳаларини тузганда шовқин 
чиқарувчи цех ва участкаларни, шовқин таъсир қилиши мумкин бўлган 
участкалардан 
(масалан, 
ақлий 
меҳнат 
билан 
шуғулланадиган 
лабораториялар, завод бошқармалари, конструкторлик бўлимлари) бир-икки 
жойга жамлаган ҳолда қарама-қарши томонга жойлаштириш тавсия этилади. 
Агар саноат корхонаси шаҳар чегарасида, ёки аҳоли яшайдиган пунктнинг 
ўртасида жойлашган бўлса, унда шовқин чиқарувчи механизмларни саноат 
корхонасининг ўртасига жойлаштириш тавсия этилади. 
Хоналарга акустик ишлов бериш. Саноат корхоналарида шовқин 
даражасини ортиб кетишига шовқиннинг бирор бир тўсиққа, масалан, хонада 
деворларга, шифтга урилиб қайтиши натижасида товуш тўлқинларини 
кучайтириш ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун шовқин даражасини 
пасайтиришда тўғри келаётган товуш тўлқинларинигина эмас, балки қайтган 
товуш тўлқинларини ҳам камайтириш чора-тадбирларини кўриш мақсадга 
мувофиқдир. 
Бунинг учун хона деворлари ва шифтларига шовқин ютувчи 
материаллар қоплаш йўли билан ишлов берилади; шунингдек, шовқин 
тўлқинлари тегиши мумкин бўлган зона майдонини ошириш мақсадида, ҳар 
хил шовқин ютувчи воситалардан қилинган плафонлар осиш яхши натижа 
беради. Бундай чора-тадбирлар туркумига акустик ишлов бериш ишлари 
дейилади. 
Ҳар қандай қурилиш конструкциялари маълум миқдорда шовқин ютиш 
қобилиятига эга. Шовқин ютувчи материаллар сифатида фойдаланиладиган 
қурилиш конструкцияларининг шовқин ютиш коэффициенти  = 0,2 дан 
катта бўлиши шарти қўйилади. Саноатда умуман ишлатиладиган 
конструкциялар, масалан ғишт ва бетон конструкцияларининг товуш ютиш 
коэффициенти жуда кичик,  = 0,01 

0,05. 
Материалларнинг шовқин ютиши асосан материаллар ғовакларида 
товуш тўлқинлари ишқаланиш натижасида иссиқликка айланишлари рўй бе-
ради. Шунинг учун шовқин ютишда ишлатиладиган материал ғовак 
структурага эга бўлиши керак. Шунинг билан бирга шовқин келаётган 
томонга қараган ғоваклар очиқ, ички томонларида ғоваклар бир-бирига 


туташган бўлса, яхшироқ натижага эришилади. Шовқин ютувчи материаллар 
асосан синтетик толалардан ташкил топган бўлиб, уларни ўрнатганда 
қалинлиги 20 - 200 мм атрофида бўлади ва бундай қопламаларда шовқин ўрта 
ва юқори частоталари яхши ютилади. 
Шовқинни тарқалиш йўлида камайтириш. Бу усулдан юқоридаги 
усуллар етарли натижа бермаган ҳолда фойдаланилади. 
Шовқин чиқарувчи машина ўрнатилган хонадан сокин хонага шовқин 
асосан ўртасига қўйилган тўсиқ орқали, ёки тўсиқларда бўлган тирқишлар 
орқали ва тебраниш сифатида пол орқали ўтиши мумкин. 
Шовқинни камайтиришнинг асосий воситаси, товуш йўлида тўсиқлар 
барпо қилишдир. Бу тўсиқлар девор, тўсиқ, қопқоқ, кабина ва бошқалар 
бўлиши мумкин. Бунда асосан шовқин тарқалиш йўлида тўсиққа урилиб 
қайтиш хусусиятидан фойдаланилади. Тўсиқ орқали ўтиб кетаётган шовқин, 
қайтаётган шовқинга нисбатан кам миқдорни ташкил этади. 
Баъзи бир технологик жараёнларда шовқин даражасини умумий техник 
воситалар ёрдамида камайтириш имконияти бўлмай қолади. Масалан, 
штамповка цехларида, михларни қалпоқлаш йўли билан бириктириш 
цехларида металл қирқиш цехларида, шунингдек ичдан ёнар двигателларини 
синовдан ўтказишда, шовқинни йўқотиш, шунинг билан бирга ишчиларнинг 
шовқин 
касалликларига 
тушмасликларини 
таъминлаш 
бирмунча 
қийинчиликлар туғдиради. Бундай ҳолларда ишчилар учун шахсий муҳофаза 
воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Саноат 
корхоналарида шовқинга қарши шахсий муҳофаза аслаҳалари сифатида 
вкладиш, наушниклар ва шлемлардан фойдаланилади. 
Вкладишлар. Бу пахтадан қилинган, қулоқ тешигига ўрнатишга 
мўлжалланган воситадир. Унинг самарадорлигини ошириш мақсадида баъзи 
бир парафинга ўхшаш моддалар шимдирилади. Бундан ташқари, қаттиқ 
моддалардан, масалан резина, эбонит кабилардан ясалган вкладишлардан ҳам 
фойдаланилади. Вкладишлар энг арзон ва ишлатишга энг қулай воситалар 
ҳисобланади. Лекин уларнинг самарадорлиги оз, яъни 5 -20 дБ гача товушни 
камайтира олади. Шунингдек, баъзи ҳолларда ноқулайлиги қулоқ тешигини 
яллиғлантириши мумкинки, бу унинг салбий жиҳатлари ҳисобланади. 
Наушниклар. 
Саноат 
корхоналарида 
наушниклардан 
кенг 
фойдаланилади. Наушниклар қулоқни яхши беркитади ва пружиналар 
ёрдамида ушлаб турилади. Наушниклар паст частотадаги товушларга 
нисбатан юқори частотадаги шовқинлардан яхши муҳофаза қилади. Унинг 
самарадорлиги 7-38 дБ атрофида бўлади. 
Шлемлар, ҳаддан ташқари катта шовқин шароитида (120 дБ дан ортиқ) 
шовқин инсон бош миясига таъсир кўрсатади. Бундай ҳолларда наушник ва 
вкладишлар ҳеч қандай фойда бермайди. Шунинг учун бош мияни муҳофаза 
қиладиган шлемлардан фойдаланилади. 



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling