7.2-расм. Ҳимоялаш учун узиб қўйиш схемаси.
Электр ускуналарини бошқарувчи ишчини электр токи уришидан ҳимоя
қилиш учун қуйидаги воситалар ва асбоблар қўлланади (7.3-расм):
1. Ихоталовчи- кишини ток ўтаётган қисмлардан тўсади, ихоталайди.
Масалан: диэлектрик қўлқоплар, калишлар, ботилар,
резина гиламлар,
поёндозлар, тагликлар, штанга ва қисқичлар дастаги ток ўтказмайдиган
қилиб ишланган асбоблар.
2. Кучланиш кўрсаткичлар.
3. Кўчма ва вақтинчалик
ерга уловчилар, тўсқичлар ва огоҳлантирувчи
плакатлар.
4. Ҳимояловчи воситалар: кўзойнаклар, газниқоблар, распираторлар ва
ҳ.к.
5. Баландда ишлаш мўлжалланган мосламалар, стремяка нарвонлар,
монтерлар тирноқлари (оёққа боғлаб столбага чиқадиган асбоб), монтер
камарлари ва ҳ.к.
7.3-расм. Ток уришидан ҳимоя қилиш учун восита ва асбоблар.