1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


Хоразмшоҳлар даврида Бухоронинг Деҳқон туманида Хизонатул-кутуб


Download 387.92 Kb.
bet14/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya

Хоразмшоҳлар даврида Бухоронинг Деҳқон туманида Хизонатул-кутуб Дорул-фуқаро – халқ кутубхонаси очилган бўлиб, бу ерда нодир қўлёзмалар сақланар эди. Такаш шоҳлик даврида, Гурганчда катта мадраса ва кутубхона қурилади. Мазкур кутубхона минтақада энг катта кутубхоналардан бўлиб, унда жуда кўп ва нодир, қимматли китоблар сақланади.
Ўрта асрларда барча мусулмон мамлакатларида бўлганидек Хоразмда ҳам таълим-тарбия тизими уч босқичдан: бошланғич таълим, умумтаълим ва олий таълим босқичларидан иборат бўлган. Бошланғич таълим масжидлар қошидаги мактабларда берилган, у беш йилга мўлжалланган ва ўқувчилар 4-5 ёшдан қабул қилинган. Ўғил болалар масжид имомлари, қизлар аёл халфалар қўлида тарбияланган. Бошланғич мактабларда араб ёзуви ва ўқиш, Қуръони Карим ва ҳадисдан олинган намуналар, абжад ҳисоби, шеърий китоблар, панднома, ахлоқ-одоб ўқитилган. Ўқувчилар ўқитилиш босқичига қараб «Ҳафтиякхон», «Абжадхон» ва «Қуръонхон» деб юритилган. Таълим-тарбиянинг иккинчи ва учинчи босқичи мадрасаларда берилган. Умумтаълим мадрасалари хонликнинг шаҳар, туман ва қишлоқларида фаолият кўрсатган. Мазкур мадрасаларда мактаб муаллимлари, масжид имомлари ва қозихона хизматчилари тайёрланган. Таълимнинг юқори, олий босқичи мадрасаи олия ёки мадрасат ул-улум деб аталиб, улар ҳозирги университет мақомига эга бўлган. Бундай мадрасалар Дамашқ, Бағдод, Басра, Исфаҳон, Марв, Бухоро, Самарқанд, Кат, Гурганж ва Хива каби олиму фозиллар кўп бўлган марказий шаҳарларида фаолият кўрсатган. Мадрасаи олиялар исломий илмларнинг етук билимдонларини, уламо, шайхларни, фиқх-ҳуқуқшуносларни, мударрислар ва давлат хизматчиларини тайёрлаган. Ҳар бир мадраса қошида илмнинг турли соҳаларига доир қўлёзмалар сақланган бой кутубхоналари бўлган. Ҳар бир мактабда 20 га яқин ўқувчи, мадрасаларда эса 60-100 га яқин талабалар билим олганлар. Мадрасаларда ўқиш муддати 8 йилга мўлжалланган, унда таълим олаётган талабалар
Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling