ойига 24 олтин ва овқатлиғ учун 5 юк миқдорида дон;
– авсат гуруҳи талабасига 16 олтин ва 4 юк ғалла;
– адно гуруҳи талабасига 12 олтин ва 3 юк миқдорида дон ажратилган. Талаба белгиланган муддатда мадрасани тамомлай олмаса, ўзи ҳисобига ўқишни давом эттирган. Ҳар бир мударрисга 4 тадан 10 нафаргача талаба беркитилган. Хоразм мадрасаларида ҳам бошқа жойлардаги каби ҳафтанинг 4 куни: шанба, якшанба, душанба, сешанба расмий ўқиш кунлари ҳисобланган. Ҳафтада икки кун яъни чоршанба ва пайшанба кунлари мустақил мутолаа кунлари, жума куни эса дам олиш куни бўлган. Мадрасаларда бир ўқиш йили 7 ой давом этади. Ўқиш йили мезон ойининг биринчи куни 21 сентябрда бошланиб, ҳамал ойининг биринчи кунида 21 мартда тугалланган. Қолган ойлар таътил кунлари ҳисобланиб, талабалар бу вақтда хўжалик ишлари билан шуғулланганлар. Мадрасаларда умумназарий дарслар тажрибали, билимли мударрис-алломалар томонидан олиб борилган. Амалий машғулотлар алоҳида муаллимлар томонидан ўтказилган: ҳофиз-қироат билан ўқишни, воиз-диний ваъзларни, имом бўлса шариат сунналари, намоз қоидаларини ўргатган. Мадраса дастуридаги дарслар икки гуруҳга, яъни улуми нақлия (исломий) ва улуми ақлия (дунёвий) илмларга ажратилган. Улуми нақлияда Қуръони Карим, ҳадиси шариф, фиқҳ илмлари, уларга ёзилган шарҳлар ўргатилган. Улуми ақлияда дунёвий фанлар: фалакиёт, риёзиёт, илми нужум, ал-жабр, кимё, геометрия, география, тарих, фалсафа, адабиёт, мантиқ, араб тили грамматикаси, мусиқа, хаттотлик санъати, ахлоқ-одоб илмлари ўргатилган. Мадрасада ўқиган талабалар туркий тиллар билан бирга араб ва форс тилларини мукаммал билиб олганлар. Мадрасада араб, форс ва туркий алломаларнинг асарларидан ташқари қадимги ҳинд ва юнон олимларидан Клавдий Птоломей, Сократ, Платон, Аристотел ва бошқаларнинг араб тилига ўгирилган асарлари ҳамда уларга ёзилган шарҳлар дарслик сифатида ўқитилган. Бадиий адабиётга доир асарлардан
Do'stlaringiz bilan baham: |