1. Автобуслар ишининг асосий техник-эксплуатацион кўрсаткичлари


Download 51.2 Kb.
bet2/3
Sana20.06.2023
Hajmi51.2 Kb.
#1631538
1   2   3
Bog'liq
Yo\'lovchilarni tashish - masalalar

Масалалар
166. Автобус автосаройдан эрталаб соат 500 да чиқиб, соат 2130 да қайтиб келди; тушлик 2 смена давомида tтуш =2 соат.
Автобус неча соат ишда бўлган?
167. ЛАЗ-695 автобуси автосаройга соат 2100 да қайтиб келди, Тиш=14 соат; tтуш=2 соат.
Автобуснинг автосаройдан чиқиш вақти аниқлансин.
168. Отойол-М24.9 автобуси 13 км масофали шаҳар ичи маршрутида ишлаб, 25 та қатнов бажарди; Vт=26 км/соат; nор=20; tмит=0,4 мин.; tмнт=4 мин.; lо=7,8 км.
Тм ва Тиш ҳисоблансин.
169. Техник хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланиши aф ни 0,82 дан 0,86 ошириш имконини берди. Агар Аҳ=150 бирлик, Тиш=13 соат, Vэ=18 км/соат бўлса, ишдаги автобуслар сони ва уларнинг бир кунлик умумий босиб ўтган масофалари қанчага ошганлиги ҳисоблансин.
170. Шаҳар ичи радиал маршрутининг узунлиги 6 км; nор=16; tмит=0,5 мин.; tмнт=4 мин.; автобус 15 соатда 30 қатнов бажаради.
Автбуснинг техник ҳаракат тезлиги аниқлансин.
171. Агар Тм=16 соат; кунлик рейслар сони 32; Vэ=16 км/соат бўлса, маршрут узунлиги Lм аниқлансин.
172. 12 км масофали шаҳар ичи диаметрал маршрутида бир кунда 1800 пассажирлар ташилди ва бунда 7200 пасс.км транспорт иши бажарилди.
Бир қатновдаги hалм ва lўрт аниқлансин.
173. Шаҳар ичи маршрутида бир кунда 2600 пассажирлар ташилиб, 9100 пасс.км транспорт иши бажарилди. Vэ=15 км/соат; tр=42 мин.
lўрт ва hалм аниқлансин.
174. Шаҳар ичи маршрутига 15 та ЛиАЗ-5292 автобуслари хизмат кўрсатиб, улар бир кунда 227700 пасс.км транспорт иши бажардилар. Ҳар бир автобуснинг пассажирлар билан юрган масофаси 160 км; qн=115 пассажир.
Автобус сиғимидан фойдаланиш динамик коэффициенти ҳисоблансин.
175. 30 км ли шаҳар атрофи маршрути 6 та оралиқ бекатдан иборат, tмит=1 мин.; tмнт=6 мин.; Vэ=25 км/соат.
Автобуснинг техник ҳаракат тезлиги топилсин.

Download 51.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling