1. bim-стандарт ҳақида тушунча


Лойиҳалашда маълумотлар (папкалар) структураси


Download 0.61 Mb.
bet2/6
Sana03.12.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1800628
1   2   3   4   5   6
2. Лойиҳалашда маълумотлар (папкалар) структураси
Лойиҳа ташкилотларида лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар турли тартиблаш даражасида сақланади. Папкаларни ва файлларни номлаш ва жойлаштиришнинг белгиланган аниқ тартиби мавжуд бўлганда, кириш ҳуқуқлари тарқатилганда, маълумотларни серверга ёки булутга жойлаштириш ва сақлаш бўйича йўриқномалар мавжуд бўлганда иш тартибли ва самарали боради.
BIM технологиясидан фойдаланган ҳолда лойиҳалашда маълумотларни тартибга солиш ва аниқ ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. Моделда биргаликда ишлаш зарурати билан боғлиқ жуда кўп нуанслар мавжуд ва маълумотлар ташкил этишнинг самарали тузилиши бўлмаган тақдирда, иш шунчаки муваффақияцизликка учрайди.
BIM модели билан ишлашда папкаларнинг иерархик тузилиши лойиҳанинг вазифаларига, унинг хусусиятларига ва бошқа омилларга қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Шу билан бирга, битта лойиҳа доирасида папкаларни ташкил қилишнинг вақт синовидан ўтган принципи мавжуд бўлиб, у бутун BIM жараёнини ташкил қилишда BIM менежерлари ва координаторлари учун тавсия этилади. Бу "Умумий маълумотлар муҳити" (Cоmmon Data Environment-CDE) деб номланади.
Умумий маълумотлар муҳити таркибида тўртта кластер маълумотлари ажратиб олинади, улар тегишли папка ёки папкалар тўплами сифатида ифодаланиши мумкин. Структуранинг ушбу қисмларига ном бериш хорижий стандартларга мувофиқ қабул қилинган.

1. WORK IN PROGRESS (WIP) - жорий ишлаш жараёнида бўлган, тугалланмаган, оилалар ва лойиҳалар файллари (қоида тариқасида, аниқ ижрочиларнинг маҳаллий файллари).


2. SHARED – ҳамкорликда ишлаш доирасидаги ўзаро ҳаракатлар учун мўлжалланган умумий очиқ файллар.
3. PUBLISHED - нашр этилган ҳужжатлар.
4. ARCHIVE - архив файллари.

WORK IN PROGRESS (WIP) ИШ ЖАРАЁНИДА (Якунланмаган иш).


WIP - бу жорий иш олиб борилаётган ишчи моделларни сақлаш майдони. Ушбу соҳадаги моделлар тўлиқ эмас ва керакли даражада ишлаб чиқилмаган (бунда моделлари бўлган файллар 3D ҳаволалари ёки бўйсунувчиларни лойиҳалаш учун топшириқлар сифатида ишлатилиши мумкин). Бошқа ҳеч бир иштирокчи бу ҳудудга кира олмайди, бошқалар учун у ёпиқ бўлади.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling