Умумий лойиҳа муҳитида WIP директориясига мисоллар:
1. Ишлаб чиқувчининг маҳаллий дискида (компютерида) сақланган, у серверга юборишдан / нусхалашдан олдин таҳрир қиладиган маҳаллий файл;
2. Autodesk Vault Professional омборидаги WIP статусига эга бўлган, бошқа фойдаланувчиларга кўринмайдиган файл;
3. Марказий Revit файли + худди шу бўлимда ҳамкорлик қиладиган фойдаланувчиларнинг маҳаллий нусхалари.
17-расм. BIM муҳитда лойиҳалашда маълумотлар (папкалар) структураси
SHARED — УМУМИЙ
SHARED - илгари маҳаллий форматда ишлаб чиқилган материаллар очиқ кириш ҳуқуқига эга бўлган статусдаги папкага жойлашадиган майдон. Файллар олдиндан текширилиши керак ва кераксиз (фойдаланилмаган маълумотномалар, модел элементлари ва бошқалар) нарсалардан холи бўлиши керак. Очиқ кириш, уларни тегишли бўлимларни ишлаб чиқиш учун топшириқ (ҳавола) шаклида фойдаланишга имкон беради.
Турли бўлимларнинг файлларидан йиғма BIM модели доирасида лойиҳани мувофиқлаштириш, шунингдек номувофиқликлар текширувларини ўтказиш ва буюртмачи учун сўралган маълумотларни юклаб олиш учун фойдаланилади.
SHARED соҳасидаги муҳим нуқта - жойлаштирилган материалларни нашрдан кейин ўзгартиришдан ҳимоя қилиш имконияти. Бу таҳрир қилинмайдиган форматларни танлаш ёки маъмурий воситалардан фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Буюртмачи учун SHARED майдонида алоҳида қисм ташкил қилинади ва бу ерда фақат Буюртмачи билан муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган файллар сақланади.
Умумий лойиҳа муҳитида SHARED директориясига мисоллар:
1. Лойиҳанинг барча иштирокчилари томонидан файллар юкланадиган, сўнгра ушбу файлларнинг версияси ўрнатиладиган компаниянинг умумий сервери;
2. Юкланган файллар версиясини қайд этадиган электрон сақлаш тизими;
3. Лойиҳа иштирокчиларининг материалларини, дискни ва маҳаллий папкани (SHARED нинг охирги фойдаланувчи учун таҳрирлаш ҳуқуқига эга бўлмаган маҳаллий папка) ҳамда диск синхронизациясини қўллаб-қувватлайдиган файлларни ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахс томонидан юкланадиган булутли файлларни сақлаш тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |