1. bim-стандарт ҳақида тушунча
REVIT -да ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш методологияси
Download 0.61 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1 Revit нинг боғланган файлларида лойиҳалаш
- 20-расм. Лойиҳа устида масофадан ҳамкорликда ишлашни таъминловчи булутли сервислар
3. REVIT -да ҳамкорликда ишлашни ташкил этиш методологияси
REVIT дастурий маҳсулотни ишлатишда BIMни бошқариш иккита асосий усул бўйича ҳамкорликда лойиҳалашни ўз ичига олади: 1. REVITнинг бошқа файлларига ҳаволалар (боғланган файлларни шакллантириш билан) 2. Ягона файлда ишлаш 3.1 Revit нинг боғланган файлларида лойиҳалаш Биринчи усул- катта объектлар учун устувор аҳамиятга эга. Лойиҳа ҳужжатлари бўлимларига эътибор қаратиб, файлларни ажратиш тавсия этилади. Битта файл - Архитектура, иккинчи файл - Конструкциялар, учинчи файл - Муҳандислик тизимлари, тўртинчи файл - Ободонлаштириш. Муайян объектга қараб, агар BIM моделини оптималлаштиришга ёрдам берадиган бўлса, файлларни тақсимлаш созланиши мумкин. Лойиҳанинг турли хил файлларини жойлаштиш битта папкада амалга оширилади. Шунинг учун, ҳар қандай булутли сервисга бундай папкани юклаганда ва унга умумий кириш учун рухсатни очганда, лойиҳа устида масофадан ишлаш учун қулай схема шаклланади. 20-расм. Лойиҳа устида масофадан ҳамкорликда ишлашни таъминловчи булутли сервислар Агар лойиҳа катта бўлса ва BIM жараёнида бир нечта лойиҳачилар гуруҳлари иштирок эца, REVIT Сервер ёрдам беради. Агар лойиҳада ҳамкорлик қилиш учун гуруҳнинг бошқа аъзоларини қўшиш керак бўлса, лойиҳага умумий рухсат усулини танлаш керак бўлади. Лойиҳанинг мураккаблиги ва ҳажми ҳамда гуруҳ аъзоларининг географик жойлашувига қараб файлга асосланган ёки серверга асосланган ҳамкорлик усулидан фойдаланиш мумкин. Файлга асосланган ҳамкорлик қилишда марказий модел тармоқдаги файлда сақланади, у лойиҳадаги ҳамма иштирокчи учун очиқ бўлади. Серверга асосланган ҳамкорликда ишлашда марказий моделлар бир ёки бир нечта Revit серверларида сақланади. Жамоа аъзолари маҳаллий Revit Сервер тезлатгичларидан фойдаланган ҳолда моделларга кириш имкониятига эга бўлади, бу эса глобал тармоқ (WAN) орқали уланганда самарадорликни яхшилайди. Омбор моделини сақлаш жойидаги фарқдан ташқари, ҳар иккала усул учун ҳам иш жараёни деярли бир хил. Агар лойиҳа жамоаси маҳаллий тармоқ (LAN) да бўлса, файлга асосланган ҳамкорлик етарли даражада ишлашни таъминлайди ва энг яхши ёндашув ҳисобланади. Файлга асосланган ҳамкорлик Revit Сервер ни ўрнатишни талаб қилмайди. Revit Сервер серверга асосланган ҳамкорлик имкониятини тақдим этади, бу ерда географик жиҳатдан тарқалган гуруҳ аъзолари бир хил модел устида глобал тармоқ (WАN) орқали ҳамкорлик қилишлари мумкин. Қуйида кўрсатилгандек, турли хил офисларда жойлашган бир нечта гуруҳ аъзолари WАN орқали бир ёки бир нечта Revit серверларига уланиш учун Revit Сервер тезлатгичларидан фойдаланадилар. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling