6-маъруза ТЎҚимачилик материалларини бўЯШ
Download 20.34 Kb.
|
6-маъруза ТМКТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўёвчи моддаларнинг номланиши.
- Бўяшнинг умумий масалалари.
6-маъруза ТЎҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИНИ БЎЯШ Режа: 1.Бўёвчи моддаларнинг синфланиши ва номланиши. 2.Бўяшнинг умумий масалалари. 3. Сувда эрийдиган бўёвчи моддалар 4. Сувда эримайдиган бўёвчи моддалар Ташқи мухитдан тола таркибига бўёвчи моддаларни ўтиши, хамда уларни полимер ичида мустахкам ўрнашиб қолишига бўяш жараёни дейилади. Ҳозирги кунда 35000 дан ортиқ бўёвчи моддалар маркаси ишлаб чиқилган. Улардан фойдалиниш осон бўлиши учун бўёвчи моддалар техник ва кимёвий тарафдан маълум синфларга бириктирилган. Кимёвий синфланишдан бўёвчи моддаларни синтез қилувчилар, техник синфланишдан эса технологлар фойдаланадилар: 1. Сувда эрувчи бўёвчи моддалар - бевосита, кислотали, хромли, катион, актив, кубозоллар, азотоллар, асосли, диазоллар ва кислоталиметалл комплекс. 2. Вақтинча сувда эрувчан холатга ўтувчилар - куб, олтингугуртли. 3. Толада хосил бўладиган бўёвчи моддалар – кубогенлар, азоид ва азинлар. 4. Қисман сувда эрувчанлар - дисперс 5. Сувда эримайдиган бўёвчи моддалар- пигментлар. Бу бўёвчи моддалар билан бўялган тола ва матолар турли рангларда бўлишлари мумкин. Ранг нима? Ранг бу ёруғлик нурларининг кўриш сезги органи билан аниқланадиган сифатидир. Барча моддалар уларга ёруғлик нури таъсир этганда ўзининг хусусиятига боғлиқ холатда тушган нурни тўлиқ қайтариши (оқ ранг), ўтказиши (шаффоф), тўлиқ ютиши (қора), қисман ютиши (оч ва тўқ кул ранг), ва танлаб ютиши (рангли) мумкин. Бўёвчи моддаларнинг номланиши. Бўёвчи моддалар техникавий синфланиш бўйича номланади ва уларнинг номларида синфини, бўёвчи рангини, ранг тусини белгиловчи сўзлар ва харфлар, хамда унинг даражасини кўрсатувчи сонлар бўлади. Масалан: кислотали сариқ 2К – бўёвчи модда кислотали синфга мансуб, сариқ рангли, қизил тусли (К-ранг туси, красный-рус.). 2 рақами эса сариқ рангдаги қизил тус 2 марта кўпроқ эканини кўрсатади. Бўёвчи моддаларни номлашда ранг сифатини кўрсатувчи сўзлар хам бўлади. Актив равшан қизил 6С, бевосита нурбардош яшил 4Ж Бўёвчиларни номлашда у билан бўяш шароитини кўрсатувчи харфлар хам бўлади. Актив ёрқин қизил 5СХ Х- паст хароратда бўяш (25-300С) Актив қора 4СТ Т- илиқ хароратда бўяш (40-600С). Бўяшнинг умумий масалалари. Тўқима материаллар тола, лента, калава, мато ва трикотаж холатда бўялиши мумкин. Барча толаларда мустахкам ранг хосил қилувчи бўёвчи моддалар бу актив, куб, хромли, дисперс ва катион бўёвчи моддалар синфлари номоёндаларидир. Тўқима материалнинг турига қараб бўяш узлукли, ярим узлуксиз ва узлуксиз усулларда амалга оширилади. Хамма усуллар билан бўяш икки босқичда боради ва бунда бўёвчи модда эритмадан тола юзасига диффузион-сорбцион жараёнлар ёки механик таъсир ёрдамида ўтади, сўнг элементар толалар ичига диффузияланади. Узлукли усулларда бўяш жараёнининг барча босқичлари бир-биридан ажралмаган холда ўтади. Бўяшнинг яримузлуксиз ва узлуксиз усулларида биринчи босқичда механик: шимилиш ва сиқиш жараёнлари асосида бўёвчи модда тола юзасига адсорбланади, иккинчи босқичда у элементар толалар ичига диффузияланади ва унинг актив марказларига боғланади, бу икки босқич турли машиналарда содир бўлади. Узлуксиз усулларни бир ва икки ваннали турлари хам бор. Агар бўёвчи модда ва барча ёрдамчи моддалар бир ваннага солинса – бир ваннали усул, турли ванналарга солинса икки ваннали усул дейилади, ва бундай усул мураккаброқ бўлади. Бир ваннали усул схемаси: Шимдириш сиқиш қуритиш термик ишлов бериш ювиш қуритиш. Икки ваннали усул схемаси: Шимдириш сиқиш қуритиш ёрдамчи моддалар эритмаси билан шимдириш-сиқиш термик ишлов бериш ювиш қуритиш. Юзасида бўёвчи модда бўлган толага иссиқлик таъсирида қисқа вақт давомида бўёвчининг тола ичига диффузияси ва унинг актив гурухларига боғланишига эришилади. Иш унумдорлигига ва тежамкорликка эришиш мақсадида бўяшнинг иккинчи босқичи юқори температурада (100-2000С) олиб борилади. Иссиқлик ташувчилар сифатида қуйидагилардан фойдаланилади: қайноқ сув 80-1000С – узлукли усулда; қайноқ сув босим остида 130-1500С – узлукли усул; тўйинган буғ 100-1050С – узлуксиз, ярим узлуксиз усул; ўта қиздирилган буғ 130-1500С - узлуксиз, ярим узлуксиз усул; қуруқ қиздирилган хаво 140-2100С- узлуксиз, ярим узлуксиз усул. Гидрофил толалар учун буғ, синтетик толлалар учун қуруқ, қайноқ хаво ва аралашма матолар учун азеотроп мухит танлангани маъқул. Буғли мухитда гидрофил толалар бўкади, уларнинг ғоваклари ўлчами катталашиб бўёвчи моддаларни тола ичига диффузияланиши учун шароит яратилади. Гидрофоб толалар эса уларнинг шишаланиш хароратидан юқори хароратда қизитилса, тола макромолекулалари орасидаги боғланишлар қисман узилади ва толанинг қурилмасида бўёвчи модда диффузияланадиган эркин хажмлар хосил бўлади. Азеотроп аралашли мухитда аралаш толалар таркибидаги гидрофил тола сув буғи, гидрофоб тола эса органик эритувчи буғи таъсирида ўз қурилмасини бўшаштириб, сувда эрувчан ва эримайдиган бўёвчи моддаларнинг тола ичига диффузияланиши осонлашади. Сувда эримайдиган бўёвчи моддалар юқори харорат таъсирида диспергирланади ва кўпчилик дисперс бўёвчи ва айрим куб бўёвчи моддалар учувчан холатга ўтадилар. Бўяш усули ва ускуналар бўялаётган тўқима материаллар турини, олинаётган ранг тўқлигини, махсулот ишлаб чиқариш хажмини, тола ёки тўқима материал хоссаларини хисобга олиб танланади. Download 20.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling