31. Biologik membranalar tuzilishiga doir hozirgi zamon tasavvurlar
Биомембраналарнинг тузилишига оид ҳозирги замон гипотезаларининг асосини 1966 -йилда Ж.Ленард ва С.Сингер томонидан
биомембраналарнинг тузилишини тушунтиришда яратилган суюқ-мозаика модели қисман ташкил қилади. Шу билан бирга замонавий биофизика фанида биомембраналарнинг структура тузилишида оқсил молекулаларининг жойлашиш конформациялари тўлиқ тушунтириб берилади. Биомембранада жойлашган оқсил молекулаларининг ион каналлари ҳосил қилиш механизмлари, рецептор оқсил молекулалари, липид молекулаларининг турлари ва вазифаси каби мураккаб ҳолатлар
илмий жиҳатдан тўлиқ асослаб берилган. Г.Николсон томонидан биомембраналарнинг суюқ-мозаика моделига тўғрисидаги фикрлар ривожлантирилиб, унга биноан фосфолипид молекулалари мембранада икки қатлам ҳосил қилиб жойлашган ва улар
доимо ҳар хил ҳаракатда бўлади. Баъзан липид молекулалари бир қатламдан иккинчиси флип-флоп ёки арғимчоқ сакраш орқали ўтиши кузатилади. Иккита қатламдаги липид молекулалари таркиб жиҳатидан ўзаро фарқланади, яъни фосфолипидлар икки қатламда ассиметрик жойлашган.
32. Hujayra membranasining tuzilishining tuzilish asoslari
Мембрана ҳужайрани муҳитдан ажратиб турувчи унингцитоплазма ва муҳит ўртасида метаболик алмашинувиҳамда алоқасини амалга оширадиган липопротеинлиқават. Плазматик мембраналар структураси• Ҳар қандай биомембраналар бир хил тузилишга эга:улар икки қатлам липид молекулаларидан ташкилтопган ва 6 нм қалинликка эга. Айрим мембраналар углеводлардан ҳам таркиб топган, улар эса ўзнавбатида оқсиллар ва липидлар билан боғланганбўлади. Липидлар, оқсиллар ва углеводлар нисбати ҳужайра ёки мембрана хусусиятига ҳамда ҳужайра ёки мембрананинг типига ҳам боғлиқ бўлади. Плазматик мембраналар структураси Мембрана компонентлари ноковалент боғлари ёрдамида сақланади, шу сабабли улар ҳаракатчанликка эга бўлади. Мембрананинг оқувчанлиги липидларнинг таркиби ва ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ бўлади. Ёғ кислоталар таркибининг кўпайиши натижасида оқувчанлик ошиб боради ва ярим кристалл мембрана структурасининг бузилишига олиб боради. Мембранавий оқсиллар ҳам ҳаракатчанликка эга. Агар мембранада оқсиллар мустаҳкамланмаган бўлса, улар липид қўшқатламида “сузиб” юрадилар, шунинг учун ҳам биомембраналар “суюқ- мозаик структура”ли деб аталади. Плазматик мембраналар структураси Мембрана компонентлари ноковалент боғлари ёрдамида сақланади, шу сабабли
улар ҳаракатчанликка эга бўлади. Мембрананинг оқувчанлиги липидларнинг таркиби ва ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ бўлади. Ёғ кислоталар таркибининг кўпайиши натижасида оқувчанлик ошибборади ва ярим кристалл мембрана структурасининг бузилишига олиб боради. Мембранавий оқсиллар ҳам ҳаракатчанликка эга. Агар мембранада оқсиллар мустаҳкамланмаган бўлса, улар липид қўшқатламида “сузиб” юрадилар, шунинг учун ҳам биомембраналар “суюқ- мозаик структура”ли деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |