24. Energiyaning uzatilishi va migratsiyalanish mexanizmlari
А молекула фотонни ютишидан сўнг, қўзғалиш энергиясини қуйидаги йўлларнинг бири орқали сарфланиши мумкин:
Нурланишли: А* A + h
Нурланишсиз конверсия: А* Ao + иссиқлик
Кимёвий реакция: А* маҳсулотлар
Молекуланинг ёруғлик билан қўзғалиши бир электронли жараён бўлиб, унинг даволмида орбиталдаги электронлар жуфтидаги электронлардан бирининг асосий(So) сатҳдан, юксак қўзғалган сатҳ (S1)га ўтиши билан кечади. Жуфтнинг иккинчи электрони асосий So сатҳда қолади. Электронли қўзғалиш энергияси, энг қуйи паст тебраниш сатҳидан бошлаб ўлчанади. Қўзғалган ҳолатнинг энг қуйи даражаси – бу синглет S1 (қўзғалган ва қўзғалмаган электронларнинг спинлари антипараллел) ва триплет Т1 (электронларнинг спинлари параллел) ҳолатларидир.
25. Nurlanishli o’tish yo’l. Fluorestsentsiya
Бунда қўзғалган ҳолат яшаш даврини, нурланиш бўйича биринчи тартиб кинетика атамалари ёрдамида аниқлаш мумкин. Агар нурланиш қўзғалган ҳолатдан асосий ҳолатга қайтишнинг бирдан- бир йўли бўлса, у ҳолда бу ҳолатдан чиқиш тезлик константасига тескари бўлган катталик қўзғалган ҳолатнинг табиий яшаш даври деб аталади.
Қўзғалган S1ҳолатдан асосий So ҳолатга ўтишда содир бўладиган нурланиш флуоресценция деб аталади.
Флуоресценциянинг табиий яшаш даври кўпчилик органик молекулалар учун 10-9 -10-6 сек. билан ҳарактерланади.
Қўзғалган Т1ҳолатдан асосий So ҳолатга ўтиш билан кечадиган нурланиш фосфоресценция деб аталади ва табиий яшаш даври 10-3-10 сек. вақт оралиғида бўлади.
Флуоресценция спектрининг шакли (Каши қоидаси) ва квант чиқиши (Вавилов қонуни) қўзғатувчи нур тўлқин узунлигига боғлиқ бўлмайди, чунки флуоресценция нурланиши ҳар доим қўзғалган So ҳолатнинг энг тубан сатҳидан бошланади:
q = n / N,
бу ерда: q – квант чиқиши, n – чиқариладиган квантлар сони, N-ютилган квантлар сони.
Стокс қонунига биноан, флуоресценция максимуми, молекуланинг ютиш максимумига нисбатан узунроқ, тўлқин соҳасида ётади (чунки ютилган энергиянинг бир қисми иссиқликка айланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |