1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф
Download 83.98 Kb.
|
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўпайиш ва хаёт цикли
2.Грегариналар синфи.
Грегариналар синфи вакиллари умуртқасиз ҳайвонларнинг ичагида паразитлик қилади. Бу синфнинг 500-1000 тагача тури бор. Асосий вакиллари бўғимоёқлилар, асосан хашаротларнинг ичагида учрайди. Айрим вакиллари эса халқали чувалчанглар, игнатерилилар ва қобиғлиларда ҳам учрайди. Бу хайвонларнинг тана бўшлиғи, жинсий аъзолари ва бошқа аъзоларида грегариналар учрайди. Грегариналарнинг жинсий кўпайиши ўзига ҳос бўлиб, бошқа Споралилардан фарқ қилади. Улар орасида хашаротларнинг ичагида яшовчи хақиқий грегариналар(Эугрегаринида ) туркуми вакиллари энг мураккаб тузилган. Тузилиши: Грегариналарнинг катталиги 10мкмдан 16 мкм гача бўлади. Тана шакли ва катталиги уларнинг қайси аъзода паразитлик қилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ичакда яшовчи грегариналар анча йирик (16мкм гача) дуксимон ;тана бўшлиғида яшовчи вакиллари эса юмалоқ шакилда бўлади. Грегариналарнинг танаси 3 қисимдан иборат. 1.Эпимерит.2.Протомерит.3. Дейтомерит. Эпимерит-протомеритнинг учки қисмида жойлашган бўлиб, ёпишув ва оғизча вазифасини бажаради. Дейтомерит ва протомерит бўлинмалари бир-биридан тиниқ бўлган цитоплазма қатлами билан ажралиб туради. Бу қатлам эктоплазмадан ҳосил бўлади. Грегариналарнинг эпимерити ичак деворига ёпишиб туриш учун хизмат қилганлиги сабабли турли шаклга эга бўлади. Грегариналарнинг танаси ташқи томондан мустаҳкам пеликула қобиғи билан қопланган. Цитоплпзмаси тиниқ эктоплазма ва қорамтир- қўнғир тусдаги эндоплазмага аниқ чегара билан ажралиб туради. Эндоплазмада гранула шаклидаги запас гликоген заррачалари бўлади. Гликоген моддалар алмашинуви жараёнида кўп сарф бўлади. Эктоплазмада кўпинча тана бўйлаб ва ҳалқа шаклида мускул толалари жойлашган. Бу мускул толаларининг қисқариши натижасида грегариналар танасини қисқартириш ва чўзиши мумкин. Грегариналарда харакатланиш органоидлари бўлмайди. Пеликуласида жойлашган махсус бўртмаларнинг тўлқинсимон харакатланиши натижасида аста-секин сирпанади. Кўпайиш ва хаёт цикли : Грегариналар ҳам бошқа споралилар сингари жинсиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Download 83.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling