1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф
Микроспоридияларнинг хаёт цикли
Download 83.98 Kb.
|
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Микроспоридияларни халқ хўжалигидаги ахамияти.
2.Микроспоридияларнинг хаёт цикли.
Микроспоридияларнинг хаёт цикли хам миксоспоридияларникига ухшаш булади. Спораси озик билан хужайин ичига тушганида отувчи капсуладан отилиб чиккан ипчаси ичак эпителиясига ботиб киради. Ип билан бирга спорадан чиккан икки ядроли спораплазма эпителий хужайрасига кириб олади. Хўжайин хужайрасида паразит шизогения орқали кўпайиб, кўп хужайрали занжирни ёки кўп ядроли ядроли плазмодийни хосил қилади. Шундан сўнг плазмодий танаси ва занжир алохида хужайраларга ажралиб кетади.Ядролар бир марта бўлинганидан сўнг,хар қайси хужайра икки ядроли бўлади.Хужайра каттик пуст билан уралиб, спора хосил килиш жараёнида плазмодийнинг иккала ядроси бир-бири билан кушилади.Шундан кейин келадиган спорргония жараёнида бир хужайрали Споралилар хосил булади. Спора ичидаги ядроларнинг кушилиши жинсий кўпайиш жараёнидаги жинсий хужайраларнинг кушилишига ухшайди. 3. Микроспоридияларни халқ хўжалигидаги ахамияти. Микроспоридияларнинг вакиллари бўғимоёқлилар типининг вакилларидан булмиш асал арилар ва тут ипак куртида паразитлик қилиб халк хужалигида катта иктисодий зарар келтиради. Микроспоридиялардан нозема апис (Носема апис) тури-асалариларнинг ўрта ичаги эпителий хужайралари,баъзан малпиги,найчалари,гемолимфаси, тухумдонлари ва сулак безларида яшаб асалари ноземаси касаллигини келтиради.Нозема аписнинг шакли овалсимон, узунлиги 5-6 мкм бўлиб, ичак хужайраларининг емирилишига сабаб булади. Зарарланган арилар ичбуруғ касаллигига йўликиб; кучсизланади; яхши учаолмайди ва кўпчилиги халок булади. Микроспоридияларнинг нозема бомбикс( Нозема бомбикис) тури тут ипак қуртида паразитлик қилиб, тут ипак қурти ноземаси касаллигини келтиради. Нозема бомбикс-ифлосланган тут барги орқали ипак қуртига юқади. Ичак эпителийси орқали конга утган паразит куртнинг хамма аъзоларини зарарлайди.Н.бомбикcи куртларда “Корасон” (пебрина) касаллигини пайдо қилади.Касалланган куртларнинг териси корамтир доглар билан копланади.Бундай қуртлар ахлати орқали ташки мухитга жуда кўп Споралилар чикаради ва бошқа куртни хам зарарлайди. Касалланган куртлар кўпинча халок булади. Кучсиз зарарланган куртлар халок булмасдан ,пиллаичида гумбакка айланади.Гумбакдан нозема билан зарарланган капалак чикади.Капалак эса зарарланган тухум куяди. Шундай қилиб касаллик насилдан –насилга утади. Микроспоридияларнинг айрим турлари баликларнинг мускулида ва бириктирувчи тукималарида паразитлик қилиб, катта зиён келтиради. Шимолий дарёларда яшайдиган баликларнинг баъзи турлари микроспоридийлар билан касалланиш натижасида 25-50% -балиқ халок бўлиши мумкин.Айрим микроспоридиялар овланадиган (краб,лангуст, омар) ва кулда боқиладиган малюскалар , кискичбакасимонлар ва муйнали хайвонларга хам катта зиён келтиради. Улар одамни хам зарарлаши ва катта ўлимга олиб келиши аниқланган. Download 83.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling