1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф
Саркоспороидийларнинг хайвон организмига таъсири
Download 83.98 Kb.
|
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.
5.Саркоспороидийларнинг хайвон организмига таъсири.
Саркоцистларнинг организмларга таъсири тўғрисидаги замонавий олимларнинг фикрлари бир эмас. Баъзилари саркоцист организмга хеч қандай салбий таъсир курсатмайди деб уйласалар,кўпчилик олимлар саркоцистлар хайвон ва одам организмига жуда катта таъсир кўрсатади деб айтишмоқда. Чунки, саркоцистлар ўзларидан хайвон ва одам организмида паразитлик қилиб “ Саркотоксин” номли юқори зарарлаш қобилиятига эга бўлган суюқлик ишлаб чиқариб, организмга таъсир э6кўрсатади. Саркотоксиннинг хароратни ўзгариши, туз микдорини ўзгаришига пиширилмаган гўштларда чидамли эканлигини олимлар томонидан аниқланган. Хозирги вақтда саркоцистларни организмларга салбий таъсири жуда катта эканлиги тугрисида , жуда кўп олимларнинг фикирлари йигилган. В.Ф.Литвинов ва А.У.Литвенкова (1979)-да 64 та лосни текшириб шундай хулосага келган: Уларни мускул тўқималарини анализ қилиб- мукулда аминокислоталарни синтез килиниши секинлашувини аниклашган. Саркоцистлар мускулларни, химиявий таркибига хам таъсир курсатади.Масалан: куй гушти саркоцист билан зарарланган булса-уни таркибида мис, марганец, цинк, кобольт етарли даражада булмайди, бундай гуштлар сифатсиз хисобланади. Н.М.Колесниковани (1935) фикрича организмда миокард касаллигини келтиради. Ю.К.Горбов (1975) йилда сичконларни саркциста билан зарарланган мол, куй ва чучкаларни гушти билан бокканларида сичконларни болалари хилма-хил нуксонлар билан тугилган. Н.Г.Левченко (1963) саркоцистларни мускул тукималарида жуда катта узгаришларни хосил булишига сабаб була олишини аниклаган. Бунда мускул тукималарида жуда катта патолого-марфологик узгаришларга гувох булганлигини ёзади. Харакатни саркоцистларни зарарланишига таъсирини аниклаш учун Файер (1975) йилда саркоцист билан зарарланган гуштни итга бериш учун рефрежероторда хар-хил муддатда саклаб берди. Бозордан олинган гуштни рефрежераторда 3 сутка саклагани зарарли лекин 7 сутка саклагани зарарли эмаслиги аникланган. Бозордан олинган гўштни 100 градусда 20 минут кайнатилса зарарли, бир соат кайнатилса зарарли бўлмаслиги анийланган.Дудланган гўшт хаттоки 72 соатда 20 градусда гўштни зарарсиз қила олмайди. Саркоцистоз билан зарарланган гўштларни ветенария – санитария экспертиза қилишда қуйидаги холатларга риоя қилиш талаб этилади. -Гўштда ёш микроцистлар бор булсаю, хеч қандай патологоанотомик узгаришлар булмаса бу гушт истемол учун ярокли хисобланади. -Гўштда гидромияни булиши (рангини узгариши,мускул тукимасини узгариши) лимфа тугунларини катталашуви аникланса –гуштни шартли равишда ишлатишга рухсат берилади. Бундай гуштни бир соат ва ундан кўп вакт кайнатиб кейин ишлатиш керак. - Гўштда патолого-анатомик ўзгариш яққол билинса , қўлтиқ ости лимфа тугунлари йириклашган булса мускул тукималаридаги узгаришлар: ранги, тукимани холатида узгаришлар булса бундай гушт сотувга чикармай кумиб ташланади. Download 83.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling