1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф
-туркум. Эвгленасимонлар (Euglenoidea)
Download 83.98 Kb.
|
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-туркум Фитомонадлар (Phytomonadina)
2-туркум. Эвгленасимонлар (Euglenoidea).
Эвгленасимонлар озиқланиш усулига кўра хилма-хил бўлади. Улар яшаш муҳитининг ўзгаришига қараб озиқланиш усулини ўзгартира олади. Агарда эвгленани қоронғида сақланса у тезлик билан хроматофора таначаларини йўқотиб, сувда эриган органик моддаларни шимиб озиқланишга ўтади. (сапрофит озиқланишга ). Ифлосланган сувларда яшайдиган эвгленалар бир вақтнинг ўзида гетеротроф ва аутотроф овқатлана олади. Шундай қилиб, органик олам тараққиётининг тубан босқичларида хайвонлар билан ўсимликларнинг озиқланиш усули ўртасида кескин фарқ бўлмайди. Бу ходиса уларнинг битта умумий аждоддан келиб чиққанлигини билдиради. Эвгленасимонларнинг Реганем,ургеолус авлодларининг турларида хлорафил доначаларини бўлмаганлиги сабабли, улар озиқ моддаларни хайвонлар сингари ютиб, озиқланишга ўтган. 3-туркум Фитомонадлар (Phytomonadina) Бу хивчинлиларнинг кўпчилик турлари чучук сувларда айрим турлари денгизларда яшайди. Буларнинг вакилларида косача шаклидаги битта йирик яшил хромотофори бир жуфт хивчинлари бўлади. Ифлосланган чучук сув хавзаларида катталиги 10-30 мкм келадиган тухум шаклидаги икки хивчинли хламидомонадалар уруғи вакиллари учрайди.Хламидомонада хужайрасида битта ёки иккита қисқарувчи вакуоли жойлашган.Айрим турлари танасининг олдинги қисмида қизғиш рангли кўзча ( стигма) мавжуд. Хламидомонада жинсиз ва жинсий усулда кўпая олади. Жинсий кўпайишдан олдин хивчинларини йўқотиб, сув тубига чўкади. Қобиғ ичида танаси икки маротаба бўлиниб, тўрта хужайрани ҳосил қилади. Хужайра қобиғи ёрилгандан кейин ёш хужайралар ташқи мухитга чиқиб олади, уларнинг хивчинлари янгидан ҳосил бўлади. Танаси сиртида қаттиқ пўст пайдо бўлади. Жинсий кўпайиш вегетатив хужайраларнинг гаметаларга айланишидан бошланади. Гаметалар жуфтлашиб, зиготани ҳосил қилади. Пўст ичида зигота икки марта бўлиниб тўрта ёш хламидомонадани ҳосил қилади. Фитомонадлар орасида колония ҳосил қилувчи турлари ҳам кенг тарқалган. Колония бир нечтадан бир неча минглаб хужайралардан ташкил топади. Колониал фитомонадлардан чучук сувларда волвокслар, грегарина, пандорина, гониум турлари кўп учрайди. Уларнинг хар қайси хужайраларининг тузилиши хламидомонадага ўхшаб кетади. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. Стигма, вакуол резервуари, хромотофор, парамила, осморегуляция, митоз, полинтамия, эвдорина, гониум, изогамия, стефаносфера, пандорина, макрогамета, микрогамета, полинтомик бўлиниш, редукция, анизогамия, “ тун ёғдучиси” , анимал озиқланиш, гетеротроф , аутотроф usulda oziqlanadilar. Download 83.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling