1. Birja tarixi
Xalqaro birja markazlari.(Ixtiyoriy davlat misolida)
Download 0.67 Mb.
|
birja javoblar
37. Xalqaro birja markazlari.(Ixtiyoriy davlat misolida)
Қисқача айтиладиган «Уолл-стрит» номи остида АҚШнинг қимматли қоғозлар харид қилинадиган ва сотиладиган барча биржалари: Нью-йорк фонд биржаси (New York Stock Exchange – NYSE), Америка фонд биржаси (American Stock Exchange – AMEX) ва минтақавий фонд биржалари назарда тутилади. АҚШ биржа тизимининг асоси Нью-йорк фонд биржаси ҳисобланади. Нью-йорк фонд биржаси 18-асрнинг бошларида пайдо бўлган, бироқ Нью-йорк газеталарида қимматли қоғозлар муайян бозори ҳақида хабар берилган 1792 йилгача у асосан товар биржаси функцияларини бажариб келган. 1792 йил дастлабки брокерлаш битими имзоланган, 1817 йил эса «Нью-йорк фонд ва биржа кенгаши» номи ва Низоми пайдо бўлган. Кўп йиллар давомида NYSE «кўнгилли ассоциация» сифатида ташкил қилиниб келган ва фақат 1972 йил у Нью-Йорк штатининг нотижорат корпорациясига айлантирилган. Биржанинг ишига 27 кишида иборат бўлган директорлар Кенгаши раҳбарлик қилади. NYSE аъзолари сони тахминан 1400 кишига тенг. Ҳар йили ўнлаб жойлар ўз эгаларини алмаштиради, бироқ умуман олганда NYSE азолар таркиби доимийлиги ва барқарорлиги билан тавсифланади, бу эса биржани америка фонд бозорининг энг нуфузли институтларидан бирига айлантиради19. Бироқ биржа талабларига жавоб берадиган компаниялар учун доимо биржада «жой» сотиб олиш имконияти мавжуд. «Жой» нархи бозордаги вазиятга боғлиқ бўлиб, жуда катта орлиқда ўзгариб туриши мумкин. NYSE да битта «жой» учун энг катта нарх 1999 йилнинг 23 августида тўланган ва $2,650,000га тенг бўлган. АҚШнинг аҳамияти бўйича иккинчи биржаси - Америка фонд биржаси (American Stock Exchange) ҳисобланади. У қимматли қоғозлар норасмий бозори сифатида 19-асрнинг ўрталаридан фаолият кўрсатиб келмоқда, бироқ фақат 1921 йилда у ўзининг савдо залига эга бўди. Америка фонд биржаси АҚШнинг аҳамияти бўйича иккинчи биржаси ҳисобланишига қарамай, ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари бўйича ҳам, пул қийматидаги сотув ҳажми бўйича ҳам ушбу кўрсаткичлар бўйича у Нью-йорк фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бўйича дилерлар Миллий ассоциацияси биржадан ташқари автоматлаштирилган котировка тизими (NASDAQ) дан анча ортда қолади. АМЕХ да қимматли қоғозларни рўйхатга олишда қўйиладиган талаблар NYSE стандартларига нисбатан анча юмшоқ, шу сабабли истиқолли ва ўсиб бораётган компаниялар дастлаб ўз акцияларини Америка фонд биржасида жойлаштиради, сўнгра, агар узоқ вақт оралиғида бу корпорациялар улардан кутилган натижаларни оқласа, уларнинг қимматли қоғозлари NYSEга ўтказилади. Бундай йўлни ўз вақтида General Motors, Radio Corporation of America каби корпорациялар босиб ўтган. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling