1. Birja tarixi
Fond birjasining asosiy xususiyatlari
Download 94.64 Kb.
|
1. Birja tarixi-fayllar.org
3. . Fond birjasining asosiy xususiyatlari.
Фонд биржаси бу - қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг уюшган, доимий фаолият кўрсатадиган бозоридир. Ташкилий-ҳуқуқий нуқтаи назардан фонд биржаси иш режими ренгламентланган, расмий белгиланган қоидалар бўйича биржа воситачилари иштирокида фонд қимматлари сотувчилари ва харидорлари ўртасида савдо битимлари тузиладиган молиявий воситачилик муассасасини ифодалайди. Бу қоидалар биржа томонидан ҳам, давлат қонунчилиги томонидан ҳам белгиланади. Шуни эътиборга олиш жоизки, фонд биржаси ва унинг персонали қимматли қоғозлар билан битимлар тузмайди. У фақатгина битим тузиш учун зарур шароитлар яратади, бу битимларга хизмат кўрсатади, сотувчи ва харидорни бир-бири билан боғлайди, бино ажратади, маслаҳат ва арбитраж хизматлари тақдим этади, техник хизматлар кўрсатади ва битимни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилади. Ҳуқуқий мақом нуқтаи назаридан жаҳон амалиётида фонд биржаларининг уч хил тури ажратиб кўрсатилади: 1. оммавий-ҳуқуқий 2. хусусий 3. аралаш Оммавий-ҳуқуқий ташкилот сифатида фонд биржаси доимий давлат назорати остида бўлади. Давлат биржа савдоси Қоидаларини тузишда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади, савдо вақтида биржада ҳуқуқ-тартиботни таъминлайди, биржа маклерларини тайинлайди ва ишдан бўшатади ва ҳ.к. Фонд биржаларининг бу тури Германия ва Францияда кенг тарқалган. Фонд биржалари хусусий компаниялар сифатида акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил қилинади. Бундай биржалар биржа савдосини ташкил қилишда мутлақо мустақил ҳисобланади. Биржада барча битимлар қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади, уни бузиш эса ҳуқуқий жавобгарликка олиб келади. Давлат биржа савдоси барқарорлигини таъминлаш ва савдо битимлари рискини пасайтириш бўйича ҳей қандай кафилликни зиммасига олмайди. Фонд биржаларининг бу тури Англия ва АҚШ учун характерли. Агар фонд биржалари акциядорлик жамиятлари сифатида ташкил қилиниб, бироқ бунда улар капиталининг камида 50%и давлатга тегишли бўлади, улар аралаш турдаги ташкилотларга мансуб ҳисобланади. Бундай биржаларга сайланадиган биржа органлари бошчилик қилади. Лекин шунга қарамай, Биржа комиссари биржа фаолияти устидан назоратни амалга оширади ва биржа курсларини расман рўйхатга олади. Бундай биржалар Австрия, Швейцария, Швецияда фаолият кўрсатади. Download 94.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling