Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 162.24 Kb.
bet1/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
“Банк-молия хизматлари” факультети
“Менежмент ва статистика” кафедраси
“Молиявий ва бошқарув тахлили” фанидан

Асосий воситаларнинг тахлили (Самарканд лифтсозлик заводи ОАЖ шаклидаги КК мисолида)”


мавзусидаги

Бажарди: БҲ-110 гуруҳ талабаси
Холмуродова Н.

Илмий раҳбар: доц. Исроилов Ж.




Самарқанд-2014


Мундарижа
Кириш…………………………………………………………….. 3
Ι Боб. Асосий воситалар таҳлилининг назарий асослари
1.1 . Молиявий таҳлилда асосий воситаларнинг моҳияти, таснифи ва тавсифи ………………………………………………………………...6
1.2. Асосий воситаларнинг баҳоланиши, асосий воситалар бўйича молиявий таҳлилнинг вазифалари ва ахборот манбалари……………10


ΙΙ Боб. «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚКда асосий воситаларнинг молиявий таҳлили
2.1. Асосий воситалар ҳолати, ва динамик узгаришларининг тахлили …………………………………………………………………..14
2.2. Асосий воситалар ҳаракати, актив ва пассив асосий воситаларини тахлили ……………………………..……………………18
2.3. Асосий воситалар эскиришининг таҳлили …………………..23
2.4. Асосий воситалар билан таъминланганлиги даражаси ва асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили…………………………………………………………………...30


Хулоса ва таклифлар……………………………………………..37
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………...41
Иловалар……………………………………………………………43


Кириш
Ўзбекистон Республикасининг бош мақсади кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттиришдир. Бундай шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳақиқий рақобат ҳукм суради, корхоналар мустақил равишда чет эл корхоналари билан алоқа ўрнатади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, бозор иқтисодиётига асосланган тизимга ўта бошлади. Шу сабабли иқтисодий тизимда қатор ўзгаришлар юз берди. Иқтисодиётни тўлиқ ислоҳ қилишнинг бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий тахлил ва аудит соҳаларини ҳам четлаб ўтмади. Кейинги йилларда бухгалтерия ҳисобини молиявий тахлил қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бу йиллар мобайнида бухгалтерия ҳисобига оид бир қатор қонунлар, қарорлар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бу қонун ҳужжатларининг ҳаммаси иқтисодиётимизнинг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Республикамиз Президенти томонидан 2006 йил 17-апрелда «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» махсус ПҚ-325-сонли, шунингдек 2007 йил 25-майда «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» махсус ПҚ-640-сонли қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар билан «Республикамизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда ривожлантиришнинг асосий параметрлари хизмат турлари бўйича, шунингдек республикамиз ҳудудлари кесимида белгиланди, хизмат кўрсатиш соҳаларининг мамлакатимиз ЯИМдаги ҳиссасини 2010 йилга келиб 49% га етказишдек улкан вазифа белгиланди, ушбу кўрсаткичга эришишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар давлат дастури тасдиқланди».1 Шунга кўра мамлакатимиз ЯИМнинг деярли ярмини хизматлар ва сервис соҳасини ташкил этиш иқтисодиётимизга ижобий таъсирини беради. Молиявий ва бошқарув таҳлили ҳам хизмат кўрсатиш соҳасидан мустасно эмас албатта. Молиявий ва бошқарув таҳлили ҳам хизмат кўрсатишнинг бир тури сифатида намоён бўлади. 2013 йил якунларига кўра, «Мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 8.8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6.8 фоизни ташкил этди, қурилиш ишлари ҳажми – 16.6 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми – 14.8 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми – 13.5 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси белгиланга прогноз кўрсаткичидан ошмади ва 6.8 фоизни ташкил этди».2
Бухгалтерия ҳисобида молиявий ва бошқарув тахлилнинг сифатли ташкил этилиши яхши юритилишини бу корхона, ташкилотларнинг янада самарали ишлашига олиб келади. Айниқса бу соҳанинг ишлаб чиқариш соҳаси билан алоқасини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Ялпи ишлаб чиқариш соҳасида таҳлилнинг ўрни беқиёсдир. Бухгалтерия ҳисобида молиявий ва бошқарув таҳлилининг ишлаб чиқариш соҳаларида самарали юритилишини таминлаш бу унинг бошқарувига катта ижобий таъсир кўрсатади. Биз биламизки ишлаб чиқариш соҳасида асосий воситалардан тўғри фойдаланиш, уларни таъмирланишини ўз вақтида олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқариш корхоналарида «Асосий воситаларнинг таҳлили («Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК)» мавзусидаги курс ишининг долзарблиги ҳам шу каби масалаларга боғлиқдир. Ишлаб чиқаришдаги барча жараёнлар асосан асосий воситалар орқали амалга оширилади.
Бир қатор ўзбекистонлик ва хорижий олимлар, муттахассислар, жумладан, профф. М.Қ.Пардаев, доц. Ж.Исраилов, А.В.Вохобов, А.Т.Иброхимов, Н.Ф.Ишонқулов, проф. О.М.Жуманов, доц. Б.В.Файзиев ва бошқалар ўз ишларида асосий воситаларнинг таҳлилига кенг тўхталганлар, бу ҳақда уларнинг чоп этилган дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва мақолаларидан билиб олиш мумкин.
Ушбу курс ишининг мақсади асосий воситалар таҳлилининг назарий, методологик ва ташкилий муоммоларини тадқиқ этиш ҳамда ушбу муоммоларни ҳал этишга доир илмий-амалий тавсиялар беришдан иборат.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб курс иши олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • Молиявий таҳлилда асосий воситаларнинг моҳияти, таснифи ва тавсифини очиб бериш;

  • Асосий воситаларнинг баҳоланиши, асосий воситалар бўйича молиявий таҳлилнинг вазифалари ва ахборот манбаларини ўрганиш;

  • Асосий воситалар ҳолати, ва динамик узгаришларини таҳлил этиш;

  • Асосий воситалар ҳаракати, актив ва пассив асосий воситаларини тахлил қилиш;

  • Асосий воситалар эскиришининг таҳлил қилишни ўрганиш;

  • Асосий воситалар билан таъминланганлиги даражаси ва асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилини ёритиш.

Курс ишининг тадқиқот объекти бўлиб, «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК ҳисобланади.
Изланишнинг предмети эса «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ ҚКнинг асосий воситалари ҳисобланади.
Курс иши кириш, иккита боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, жами ҳажми 42 бетдан иборат.



Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling