Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-жадвал «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚКнинг актив ва пассив асосий воситаларини тахлили


Download 162.24 Kb.
bet9/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

2-жадвал
«Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚКнинг актив ва пассив асосий воситаларини тахлили



Кўрсаткичлар

Ўтган йил

Ҳисобот йили

Фарқи, (+,-)

Сумма, минг сум

Салмоғи, %

Сумма, минг сум

Салмоғи, %

Сумма-даги, минг сумда

Салмоқ-даги, %

1

2

3

4

5

6

7

Жами асосий воситалар

5899128

100

5904148

100

5020

-

Шу жумладан:

5452476

92.43


5450965

92.32

-1511

-0.10


  • пассив асосий воситалар

446652

7.57

453183

7.68

6531

+0.10

Биз тахлил қилаётган «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚКда хисобот даврида жами 5904148 минг сумлик асосий воситаси булиб, шундан, 92.32 % актив асосий воситалар ва қолган 7.68 % пассив асосий воситалар булиб хисобланади. Жорий йилда ўтган йилга нисбатан бевосита ишлаб чиқаришда иштирок этадиган, яъни актив асосий воситалар салмоғи 0.10% га камайганлигини салбий баҳоламоқ лозим булади. Бунга мос равишда пассив асосий воситалар салмоғи эса 0.10 % га ортгандир. Асосий воситаларнинг ўтган йилга нисбатан мутлоқ ўзгариши 5020 минг сумни 0.09 фоизга (5020/5899128*100) ташкил этган. Тахлил этишда жами асосий воситалар таркибида уларнинг салмоқ даражаларига баҳо берилади ва ўзгаришлари ўрганилади.





    1. Асосий воситалар эскиришининг таҳлили

Маълумки, асосий воситаларни ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат мобайнида ишлатилиши, уларни ана шу муддат мобайнида табиий кучлар таъсири остида жисмоний, илмий-техник тараққиёт натижасида эса маънавий эскиришига олиб келади. Шу нуқтаи назардан, бухгалтерия тамойилларига мувофиқ асосий воситаларнинг қиймати уларни ана шу тахмин қилинаётган ишлатиш муддати мобайнида, улар фойда келтирадиган ҳисобот даври давомида тенг равишда тақсимланиши (ҳисобдан чиқарилиши) керак. Бу жараён эскириш деб аталади.
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг асосий вазифаси узоқ муддатда фойдаланадиган моддий активлар қийматини тахмин қилинаётган хизмат муддати давомида қўлланиладиган тизимли ва рационал ёзувлар асосида тақсимлашдир. Барча узоқ фойдаланиладиган активлар (ердан ташқари) чекланган ишлатиш (хизмат) муддатига эга бўлиб, уларнинг қиймати барча ишлатилиш муддати йиллари давомида ҳаражатларга тақсимланиши керак. Активларнинг хизмат муддатини чекланганлигининг асосий сабаблари уларнинг жисмоний ва маънавий эскиришидир. Асосий воситалар кўпинча жисмоний эскиришга улгурмасдан, маънавий эскириб қолади. Бухгалтерлар одатда жисмоний ва маънавий эскириш ўртасида фарқни ажратмайдилар, чунки уларни асосий воситаларнинг фойдаланиш муддати қизиқтиради.
Асосий воситаларнинг эскириш миқдорини ҳисоблашга бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Булар асосий воситаларнинг:

  • бошланғич қиймати;

  • қолдиқ қиймати (тугатиш қиймати);

  • эскириш ҳисобланадиган қиймати;

  • тахмин қилинаётган фойдаланиш муддати.

Асосий воситаларга эскиришни ҳисоблаш турли усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Солиқ Кодексида асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг бир маромли ҳисобдан чиқариш усули тавсия қилинган бўлсада амалиётда унинг бошқа усулларини ҳам қўллаш мумкин. Халқаро амалиётда асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари қўлланилади:

  • амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;

  • бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули);

  • икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

  • йиллар суммаси усули (кумулятив усул).


Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling