Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ι Боб. Асосий воситалар ТАҲЛИЛИнинг назарий асослари


Download 162.24 Kb.
bet2/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

Ι Боб. Асосий воситалар ТАҲЛИЛИнинг назарий асослари
1.1. Молиявий таҳлилда асосий воситаларнинг моҳияти, таснифи ва тавсифи
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида «Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар ва ҳаражатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир» деб кўрсатиб ўтилган.
Бухгалтерия ҳисобини объектларидан бири ҳисобланувчи активларни корхона фаолиятида ишлатиш ёки фойдаланиш муддати нуқтаи назардан иккита йирик гуруҳга ажратиш мумкин:

Бир йилдан ортиқ муддат мобайнида фойдаланиладиган активларга «узоқ муддатли активлар» деб айтилади ва улар таркибига моддий ва номоддий активлар киради.
Моддий (асосий воситалар) ва номоддий активлар бу бир йилдан кўпроқ фойдали хизмат қилиш муддатига эга бўлган ишлаб чиқариш, маъмурий мақсадлар учун фойдаланадиган ва қайта сотиш учун мўлжалланмаган активлардир.
Узоқ муддатли моддий активлар таркибида асосий воситалар катта салмоққа эга бўлиб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида катта рол ўйнайдилар. Ўзбекистон Республикасининг 5-сонли бухгалтерия ҳисобимиллий стандартининг 3а-бандида асосий воситаларга қуйидагича таъриф берилган:
Асосий воситалар - моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида узоқ (бир йилдан ортиқ) муддат давомида фойдаланиладиган ҳамда ижарага бериш учун мўлжалланган моддий активлардир.
Берилган таърифга кўра, асосий воситаларнинг асосий хусусиятлари корхоналар фаолиятида узоқ муддат мобайнида фойдаланиши ёки ижарага берилишидир. Шунингдек, уларнинг яна бошқа хусусиятлари – хизмат муддати мобайнида ўзини натурал буюм шаклини сақлаб қолиши ва ўз қийматини секин аста эскириш тариқасида чиқариб боришидир.
Асосий воситалар корхоналарнинг моддий техника базасини ташкил этувчи мехнат қуроллари ва воситаларини ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:
1. Бинолар – цех, омбор, лаборатория, идора, гараж, ўт ўчириш депоси ва шу каби меҳнат шароитини яратиб берувчи, товар-моддий бойликлар бутлигини таъминловчи объектлар.
2. Иншоатлар – очиқ айвонлар, деворлар, сув миноралари, темир йўл шаҳобчалари, насос станциялар, каналлар, сув ҳавзалари, асфалтланган йўллар ва йўлкалар.

Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling