Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус поябзаллар; в)


Download 162.24 Kb.
bet4/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус поябзаллар;
в) кўрпа-тўшак анжомлари;
г) ёзув-чизув анжомлари (калкуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);
д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар;
е) тикланиши бўйича ҳаражатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик мосламалар ва қурилмалар;
ж) камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, матраплар, мережалар ва бошқалар).
Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкига ўтказилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади.
Кўп йиллик кўчатларга, ерни тубдан яхшилашга, ижарага олинган асосий воситалар объектларига капитал қўйилмалар ҳар йили бутун ишлар мажмуаси якунланган санадан қатъи назар, ҳисобот йилида фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларга тегишли ҳаражатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.
Асосий воситалар тахлилида корхонанинг асосий воситалар билан қуролланиш даражасига, уларнинг техник холати ва харакат кўрсаткичларига, самарадорлик кўрсаткичларига, динамикаси ва холатига баҳо берилади.


1.2. Асосий воситаларнинг баҳоланиши, асосий воситалар бўйича молиявий таҳлилнинг вазифалари ва ахборот манбалари

Асосий воситаларни тўғри ҳисобга олиш фақат уларни баҳолашнинг ягона тамойили бўлган шароитдагина амалга оширилиши мумкин.




1-чизма
Асосий воситаларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ёки ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ тўғридан тўғри харажатларни, жумладан, ундан мақсадли фойдаланиш учун зарур бўлган ўрнатиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни ўз ичига олади.
Бошланғич қиймат — бу асосий воситаларни яратиш (қуриш ва қайта қуриш) ёки сотиб олиш бўйича хақиқий амалга оширилган ҳаражатлар қиймати бўлиб, жумладан тўланган ва қайта қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар, шунингдек, ташиб келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш бўйича ҳаражатлар ва активни тайёрланиши бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ўз ичига олади. Бошланғич қиймат объектни корхонада ишга тушириш пайтида шаклланади. Асосий воситани корхонада бўлиб тўрган даври мобайнида фақат унинг бошланғич қийматида ҳисобга олинади.

Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling