Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ΙΙ БОБ. «САМАРҚАНД ЛИФТСОЗЛИК ЗАВОДИ» ОАЖ ШАКЛИДАГИ ҚКДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛИ


Download 162.24 Kb.
bet6/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

ΙΙ БОБ. «САМАРҚАНД ЛИФТСОЗЛИК ЗАВОДИ» ОАЖ ШАКЛИДАГИ ҚКДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛИ
2.1. Асосий воситалар ҳолати ва динамик ўзгаришларининг тахлили
Ушбу курс иши «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК мисолида ёзилган. Корхонанинг тўлиқ номи «Самарқанд лифтсозлик заводи» очиқ акционерлик жамияти кўринишида қўшма корхона. Ушбу корхона Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳри Спитамен, 270 кўчасида жойлашган. Корхонанинг низоми Ўзбекистон Республикаси “Акционерлик жамиятлари ва акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва 1995-йил 27-сентябрда таъсисчиларнинг қарорига мувофиқ тасдиқланган. Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан 1995 йил 28-сентябрда 494-ф ракам билан рўйхатга олинган.
Корхона низоми акционерларнинг 2000 йил 25-мартдаги умумий йиғилиши қарорига асосан (8-сон баённома) ва Самарқанд шаҳар ҳокимятининг 2000 йил 24-августдаги 565-к сонли буйруғига биноан қайта рўйхатдан ўтказилган.
Корхона низоми акционерларнинг 2005 йил 10-июндаги умумий йиғилиши қарорига асосан (10-баённома) янги таҳрирда тасдиқланган.
Корхонанинг низом фонди 131020 минг сўм — номинал қиймати 4100 сўмлик 31956 та оддий акцияларга тақсимланган.
1-диаграмма
Акцияларнинг улушига қараб тақсимланиши:

ЁАЖ «Пересвет-Инвест» Россия

23 967 дона

12,5 %

МЧЖ «СЛЗ-Инвест»

159 846 дона

83,35 %

Мехнат жамоаси ва бошка жисмоний шахсларнинг улуши

7 968 дона




4,15%

Корхонанинг низомига мувофиқ унинг асосий фаолият турлари қуйидагилар:

  • лифт, қишлоқ хўжалик машиналари, уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, монтаж ва сервис хизмат кўрсатиш;

  • автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини тайёрлаш;

  • Ўзбекистон Республикасида ва бошқа давлатларда халқ истеъмоли учун зарур бўлган тайёр маҳсулотларни режалаштириш ва ишлаб чиқариш;

  • хўжалик юритувчи субъектларга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш;

  • ташқи иқтисодий фаолият;

  • инвестиция фаолияти;

  • улгуржи савдо;

  • Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари (1-илова).


Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling