Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Асосий воситаларнинг таркиби


Download 162.24 Kb.
bet8/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

Асосий воситаларнинг таркиби

Ўтган йили
2010 йил

Ҳисобот йили
2011 йил

Ўзгариши (+, -)

Сумма, минг сум

Салмоғи, %

Сумма, минг сум

Салмоғи, %

Мутлоқ, минг сумда

Салмоқ-даги, %

1

2

3

4

5

6

7

1. Бино

2724273

46,18

2723282

46,12

-991

-0,06

2. Иншоот

33013

0,56

33013

0,56

0

-

3.Узатиш мосламалари

28132

0,48

28130

0,48

-2

-

4.Машиналар ва ускуналар

2982450

50,56

2981237

50,49

-1213

-0,06

5.Мебел ва офис жиҳозлари

20123

0,34

20118

0,34

-5

-

6.Компютерлар ва ҳисоблаш техникаси

88291

1,50

86646

1,47

-1645

-0,03

7.Транспорт воситалари

9719

0,16

9719

0,16

0

-

8.Бошқа асосий воситалар

13127

0,22

22003

0,37

8876

0,15

Жами ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар

5899128

100

5904148

100

5020

-

Жадвал маълумотларига асосланиб, биз тахлил қилаётган «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК да, ўрганилаётган даврда ўтган йилга нисбатан жами ишлаб чиқаришдаги асосий воситалари хажми 5020 минг сумга купайганлигини куришимиз мумкин. Мазкур корхонадаги асосий воситаларнинг асосий салмоғини бино хамда машиналар ва ускуналар ташкил этган. Ушбу асосий воситалар жами воситаларнинг 96.61 % ини ташкил қилмоқда. Жорий йилда корхонадаги асосий воситалардан бино 991 минг сумга, узатиш мосламалари 2 минг сумга, машиналар ва ускуналар 1213 минг сумга, мебел ва офис жиҳозлари 5 минг сумга, компютерлар ва ҳисоблаш техникаси 1645 минг сумга камайган булса, бошқа асосий воситалар 8876 минг сумга купайган.


Умуман олганда корхонада асосий воситаларнинг динамик усиши кузатилган булиб, бу корхонада асосий воситаларнинг босқичма-босқич янгиланаётганлигидан далолатдир.
Асосий воситаларнинг холат кўрсаткичлари уларнинг харакат кўрсаткичларини ўрганиш асосида тўлдирилади.
2.2 Асосий воситалар ҳаракати, актив ва пассив асосий воситаларини тахлили
Асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичларига уларнинг янгиланиши ва чиқиб кетиш коэффицентлари киритилади. Асосий воситларнинг янгиланиш коэффиценти жорий даврда янгидан киритилган асосий воситалар қийматини асосий воситаларнинг йил охирига бўлган қийматига булиш орқали топилади. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш коэффициенти жорий даврда чиқиб кетган асосий воситалар қийматини уларнинг йил бошига бўлган қийматига булиш асосида аниқланади. Яъни ушбу коэффициентларни аниқлашни қуйидаги формулалар орқали хам ифодалашимиз мумкин:
Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициентини қуйидагича аниқланади:
Ишлаб чиқаришга янгидан қабул қилинган
асосий воситалар қиймати

Асосий воситаларнинг йил охиридаги
бошланғич қиймати
Демак, «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК да асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициентини қуйидагича:
40 721 000: 50 904 148 000 = 0.0008
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш коэффициенти эса қуйидаги тартибда аниқланади:
Жорий даврда чиқиб кетган асосий воситалар қиймати

Асосий воситаларнинг йил бошига бўлган қиймати

Демак, «Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК да асосий воситаларнинг чиқиб кетиш коэффициенти эса қуйидаги тартибда аниқланади:


35 701 000 : 5 899 128 000= 0.0061
Бу таркиблашни асосий воситаларнинг жами қатори ва хар битта таркиби буйича бериб утиш мумкин. Тахлил жараёнларида асосий воситаларнинг янгиланиш ва ишлаб чиқаришдан чиқариш сабабларига хам эътибор берилади. Бунда корхонанинг асосий воситаларини янгилаш манбалари булиб:

  • капитал қуйилмалар ва инвестициялар;

  • хусусий капиталнинг усиши;

  • узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар;

  • мақсадли молиялаш ва субсидиялар;

  • текинга олинган асосий воситалар;

  • грантлар ва бошқа манбалар хисобланади.

2-чизма




Асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан чиқариш сабабларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

  • асосий воситаларнинг маънавий эскириши;

  • асосий воситаларнинг жисмоний эскириши ва фойдаланиш учун яроқсиз холатга келиши;

  • асосий воситаларнинг ортиқчалилиги;

  • асосий воситаларни сотиш;

  • уғирликлар, йуқотишлар ва бошқа чиқимлар.

Бугунги кунда корхоналардаги асосий воситаларнинг техник холати ва харакат кўрсаткичларини тахлил қилиб бориш билан бир қаторда, корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлиги даражасини хамда ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланганлиги даражасини хам тахлил қилиб бориш мақсадга мувофиқдир. Корхона (фирма)нинг асосий воситалар билан таъминланганлик гки қуролланганлик даражаси деб ишлаб чиқаришнинг меъёр даражасида мехнат воситалари билан таъминланганлигига айтилади.
Асосий воситаларни чиқиб кетиши у ёки бу объектни ишлашини тўхтатилиши ва уни ҳаракатдаги асосий воситалар таркибидан чиқариб юборилишини билдиради. Асосий воситаларни чиқиб кетишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • тугатиш;

  • сотиш;

  • алмаштириш;

  • қайтариб олмаслик шарти билан бериш;

  • пай бадали кўринишида бериш.

Булардан ташқари асосий воситаларни чиқиб кетишига табиий офат натижасида ёки ҳалокат натижасида нобуд бўлиши, молиялаштириладиган ижарага бериш натижасида ёки инвентаризация натижасида камомад тариқасида аниқланиши оқибатида чиқиб кетиши ҳам мумкин.
«Самарқанд лифтсозлик заводи» ОАЖ шаклидаги ҚК 2011 йил 27 июлдаги 34-сон счёт фактурага асосан корхона «САМ НУР ТАФВИЗ» МЧЖга жами 30 000 000 сўмга ишлаб чиқариш асосий воситасини сотган (7-илова)
Асосий воситаларни актив ва пассив фондларга таркиблашда асосий жихат уларнинг махсулот ишлаб чиқаришдаги бевосита иштирокига қаратилади. Ишлаб чиқариш учун шароит яратиб берувчи асосий воситалар эса пассив асосий фондлар сифатида қаралиб, уларнинг таркибига бевосита бинолар, иншоотлар, ерлар (қишлоқ хужалиги корхоналаридан ташқари) қиймати ва х.к. киритилади.
Тахлил этишда жами асосий воситалар таркибида уларнинг салмоқ даражаларига баҳо берилади ва ўзгаришлари ўрганилади.

Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling