Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга)


Download 162.24 Kb.
bet11/18
Sana01.01.2023
Hajmi162.24 Kb.
#1074578
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Xolmuradova Nigina kurs ishi m.b.t (1)

Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари суммасига бўлиш орқали аниқланади.
Йиллар суммаси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг тугатиш қиймати айирилган ҳолда бошланғич (тиклаш) қийматидан ҳамда суратида объектни фойдали ишлатиш муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса - объектни фойдали ишлатиш муддати йиллари сони суммасининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:
а) маҳсулдор қорамоллар;
б) кутубхона фондлари;
в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар;
д) музей қимматликлари;
е) архитектура ва санъат ёдгорликлари;
ж) умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари;
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ҳар йиллик амортизация меъёрлари ҳаражатларга бир маромда ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланган.
Ҳисобот йили давомида асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари), йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиш даври мобайнида бир маромда ҳисобланади.
Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий тартибда акс эттирилади. Корхоналар календар йили давомида ҳисоб сиёсатини ўзгартирмаслиги керак, «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сон БҲМС) “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) 56-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно».3
Эскирган асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан чиқариш туфайли асосий воситалар камайиши мумкин. Бундай табиий холатларни руй бериши натижасида асосий воситаларнинг техник холатини тахлил этишимизни тақозо этади. Асосий воситаларнинг техник холатини ифодаловчи кўрсаткичлар булиб қуйидагилар хисобланади:
- асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси;
- асосий воситаларнинг эскириш даражаси;
- асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси.
Асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси фоиз кўринишида қуйидаги тартибда аниқланади:

Download 162.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling