Жиззах вилояти
1. 2020 йил якуни билан қиймати 2,6 трлн.сўмлик ишга туширилган
91 та саноат лойиҳалари хисобига жами 369,6 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. 2021 йил якунига қадар қиймати 5,8 трлн сўмлик 142 та саноат лойиҳаси ишга туширилиб
4,6 мингта иш ўринлари яратилади ҳамда қўшимча 1882,0 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 43 та ташаббускор корхоналар томонидан 710,0 млрд. сўмлик 60 та лойиҳаларини амалга ошириш орқали импорт ўрнини босиш самарасини 67 млн. АҚШ долларга етказиш режалаштирилган.
2. Вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирган "Silverleafe bmb agro trade group" МЧЖ корхонаси жорий йилининг январь-июнь ойларида 36,1 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 36,7 фоизни (18,1 млрд сўмга камайган) ҳамда "G'ALLAOROL KALIY FOSFAT" МЧЖ корхонаси 7,8 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 58,6 фоизни
(5,5 млрд сўмга камайган). Ушбу ҳудудий саноат корхоналарини ҳажмини ошириш ҳисобига.
3. Вилоят худудида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Автомобиль саноатида “ADM-Jizzakh” МЧЖ корхонаси томонидан KIA автомобиллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб жорий йилнинг январь-июнь ойларида 350,8 млрд. сўмлик енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Йил якунига қадар 700,2 млрд.сўмлик енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |