1 долзарб вазифа сифатида белгиланди
Download 119.83 Kb.
|
КИРИШ
КИРИШ XXI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, ЮНЕСКО томонидан 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “ўқитиш ва касбга тайёрлашда, турли хил таълим олиш имкониятларини кучайтириш ва кенгайтириш”11 долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёргарлигини ошириш ва уларнинг касб танлашга оид тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади. Айни пайтда жаҳонда касбга йўналтириш ишларини натижавийлик асосида ташкил этиш усулларининг илмий асосларини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг касбий мотивациясини оширишга доир ўқув машғулотларни жорий этиш, касбга йўналтиришда компетенциявий ёндашувга асосланганлик, ўқувчиларни касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш, ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан касбларда ўз иқтидор ва имкониятларини эркин рўёбга чиқаришлари ҳамда унинг ўқув мазмунини, ўқитиш шакллари ва технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда Республикамизда замонавий талаблар асосида таълим сифатини ошириш, жумладан, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ўқув-методик таъминотини халқаро талаблар асосида янгилаш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1 Incheon Declaration/Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for all (World Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Republic of Korea). 5 10–11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 868-сон қарорлари айнан шу масалаларга қаратилгандир. Таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида замон талабларига мос тарзда тайёрланган методик таъминотлар ҳамда илғор усуллар асосида ўқитиш имкониятлари учун барча шароитлар яратилди. Таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, жумладан, ўқувчиларни бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлашга шароитлар яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ўқув қўлланма умумтаълим мактабларида мактаб ўқувчиларини касбни мустақил танлашга тайёргарлигини ошириш ва уларнинг касб танлашга оид тафаккурини ривожлантиришга йўналтириш борасида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида яратилган бўлиб, унда узлуксиз таълим тизимида касбга йўналтиришнинг мазмун моҳияти, мактабгача таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш, мактаб ўқувчиларини касб ҳунарга йўналтириш, илғор хорижий мамлакатларда касбга йўналтириш тажрибаси, мактаб ўқувчиларини касбни мустақил танлашга тайёрлашнинг назарий-методологик ёндашувлари ва юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ёритилган. Download 119.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling