1 долзарб вазифа сифатида белгиланди
Касб тушунчасининг моҳияти
Download 119.83 Kb.
|
КИРИШ
1.1. Касб тушунчасининг моҳияти Касбшунослик адабиётида касб тушунчасининг тавсифи хилма-хил талқинда келтирилади. Жумладан, касб-махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун назарий билимлар мажмуасини, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаган, унга жисмоний имконият, ақлий қобилият ва юридик ҳуқуқларни таъминловчи инсоний меҳнат фаолиятининг (машғулотининг) туридир.
Луғавий жиҳатдан касб ёки - касб қилмоқ каби сўз ва тушунчалар араб тилидан кириб келган бўлиб, (касаба) феълининг ўзаги ҳисобланади. Араб тилидаги касаба сўзи қўлга киритмоқ, ишлаб топмоқ, қозонмоқ, бирор ишни бажармоқ, қандайдир фойда-манфаатга эришмоқ, ютуққа эга бўлмоқ каби маъноларни англатади. Касб бир хил фаолият билан шуғулланувчи кишиларни бирлаштиради. Бу фаолият ичида маълум алоқалар ва ахлоқ нормалари ўрнатилади. Е.А.Климов ўз ишларида касб тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “Касб - жамият учун зарур ва қадриятли соҳа бўлиб бунда инсондан жисмоний ва руҳий куч талаб этади” бу кучлар унга сарфланган меҳнат ўрнига яшаши ва ривожланиши учун муҳим воситалар омили сифатида намоён бўлади. Бу таърифни янада батафсил ёритириб, касб бу - касбий фаолиятнинг сифатли тарихий ривожланувчи тизим ва шахснинг ўзини намоён этиш соҳаси деб таърифлайди. В.Г.Макушиннинг фикрича, касб - бу шундай фаолиятки, унинг ёрдамида шахс жамият ҳаётида иштирок этади ва унинг яшаши учун моддий воситалар асосий манбаси бўлиб хизмат қилади. Мавжуд таърифларни умумлаштириб, касб тушунчасига қуйидагича замонавий таъриф берамиз. Касб меҳнат фаолиятининг пайдо бўлган шакли бўлиб, техника ва технологияларнинг ривожланиши жараёнида мазмунан ва шаклан ўзгариб боради, уларни бажариш учун инсон албатта маълум касбий 7 компетенцияларга, махсус қобилиятлар ва муҳим касбий сифатларга эга бўлишлари керак. Касбшунослик назариясида “касб” ва “мутахассислик” тушунчалари фарқланади. Касб мутахассисликка кўра кенгроқ тушунча бўлиб, касбий салоҳиятида ташқари, унинг муҳим сифатлари - ижтимоий - касбий салоҳият, касбий автономия, ўзини назорат қилиш, гуруҳли мезонлар ва қобилиятлар ҳисобланади. Касб одатда яқин мутахассисликлар гуруҳини бирлаштиради. Масалан, касб шифокор; мутахассисликлар - терапевт, педиатр акулист, уролог, ва ҳоказо. Касб – муҳандис; мутахассисликлари - конструктор, технолог, металлург ва ҳоказолар. Мутахассислик - касбий таълим, тайёргарлик йўли билан иш жараёнидаги махсус билимлар, кўникма ва малакалар комплекци бўлиб, улар у ёки бу касб доирасида маълум фаолият турини бажариш учун зарурий ҳисобланади. Шундай қилиб, мутахассислик - касб ичдаги касбий фаолият тури бўлиб, у шахсий ютуқларга ёки ўзига хос вазиятлар орқали умумий натижаларга эришишга йўналтирилган бўлади. Касб, мутахассислик тушунчалари билан бир қаторда ихтисослик тушунчаси хам кенг қўлланилади. Ихтисослик – бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуаси. Касбга оид тадқиқотларни ёритишда “касбий шаклланиш”, “касбий тайёргарлик” категорияларини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ. Дастлаб касбий шаклланиш жараёнининг педагогик жиҳатларини шахс ривожланиш жараёнидан фарқлаб олишга эътибор қаратилди. Биринчи ҳолатда, касбий шаклланиш шахс ривожланиш шаклларидан бири, иккинчидан эса, касбий шаклланиш шахсни ривожлантириш (мустақил таълим ва ўз-ўзини ривожлантириш жараёнларида) воситасида сифатида қаралади. Ҳар икки жиҳат ўртасида «бир бутун - қисм» кўринишдаги тарбия, ижтимоийлашув кабилардан иборат. Касбий шаклланиш учун нафақат 8 муайян касбга ёки фаолият соҳасига қизиқиш, балки ушбу фаолият турига лаёқатнинг мавжуд бўлиши ҳам талаб этилади. Ўрганилган барча методик характерга эга бўлган илмий изланишлар ва тадқиқотларда касбий шаклланиш онгли равишда касб танлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган. Айрим муаллифлар, шу жумладан, Д.Н.Арзиқулова ўқувчиларининг касбий шаклланиш жараёнини табақалаштирилган таълим тизимининг таркибий қисми сифатида эътироф этади. Ушбу тадқиқотларда касбий йўналтирилганликни шакллантириш мақсадида табақалаштирилган таълимнинг тузилмаси ва мазмунини ташкиллаштириш муаммолари, табақалаштирилган таълимнинг касб танлаш мотивациясига таъсири қараб чиқилган. Касбий фаолиятнинг самарадорлигини шартларидан бири мутахассиснинг касбий тайёрлиги ҳисобланади. Касбий тайёргарлик деганда унинг руҳияти ва жисмоний соғлиғи ҳамда ҳолати, ундаги мавжуд сифатларнинг бажараётган фаолияти талабларига мослиги даражаси тушунилади. Машҳур рус психологи К.К.Платонов мутахассиснинг касбий тайёрлиги бу ўзининг муайян касбий фаолиятини бажаришга қодир ва тайёргарлик кўрган деб ҳисобловчи ва уни бажаришга интилувчи шахснинг субъектив ҳолатидир - деб ҳисобланган. Мутахассиснинг касбий тайёрлиги мураккаб кўп даражали ва кўринишли тизимли психик шаклга эга бўлиб, биринчи навбатда одамнинг шахсий кўриниши асосий ўрин эгаллайди. Шу билан бирга, касбий тайёргарлик мутахассисда керакли даражада жисмоний соғлиқни касбий фаолият учун зарур бўлган жисмоний сифатлар шаклланганлиги ва ривожланганлигини талаб қилади. Чунки ҳар қандай касбий фаолият инсоннинг қандайдир куч жисмоний энергия сарфлашини кўзда тутади. Мутахассиснинг касбий тайёргарлигида иккита ўзаро боғлиқ бўлган томонларни кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Бу ўзаро боғлиқ томонлар психологлар М.И.Дяченко ва А.М.Столяренколар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб улар қуйидагилардан иборат: 1. Шахснинг касбий фаолиятга дастлабки салоҳиятли тайёрлиги мутахассиснинг бу тайёрлиги қуйидагилардан иборат бўлади, яъни, статик компонентлар касбий фаолиятнинг психик асослари, билим, кўникма, малакалар касб учун муҳим ҳисобланган, шахснинг сифатлари унинг муносабати, мазмун ва қадриятлари, афзалликлари ҳамда умуман шахснинг зарур бўлган касбий имкониятлари даражаси; 2. Шахснинг касбий фаолиятга бевосита айни вақтдаги тайёрлиги. Мутахассиснинг касбий тайёрлигининг ушбу томони тезкорлиги, ўзгарувчанлиги, ҳар қандай ҳолат ва шароитда аниқ масалаларни ечиш, мутахассиснинг руҳий ва жисмоний ҳолати, жамоадаги маънавий психологик муҳитга боғлиқлиги билан ифодаланади. Мутахассиснинг бевосита психологик тайёргарлиги дастлабки тайёргарликни фаоллаштириш натижаси сифатида иштирок этади. Мутахассиснинг касбий фаолиятга дастлабки салоҳиятли тайёрлиги бевосита айни вақтдаги тайёрлигининг асоси ҳисобланади. Download 119.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling