1 долзарб вазифа сифатида белгиланди
Профессиографиянинг моҳияти
Download 119.83 Kb.
|
КИРИШ
1.3. Профессиографиянинг моҳияти
1920 йилларнинг иккинчи ярмида рус психотехниклари тез суратларда касбий фаолиятнинг тамойил ва усулларини ишлаб чиқдилар. Шу тадқиқотларни умумлаштириши натижасида психотехникада махсус ёндошув профессиографияни шаклланишига олиб келди. Бу ёндашувнинг моҳияти – “касблар тасвири” умуман олганда профессиографияни ўрганиш, касбнинг психологик тавсифи ва лойиҳалаштиришини ўз ичига олади. Профессиографияда маълум меҳнат жараёнини ташкил этувчи объектлар белгилари, меҳнат субъекти, меҳнат предмети вазифалари, воситалари ва шароитлари ўрганилади. Профессиографиянинг асосий тамойилларидан бири касбий фаолиятни ўрганишда дифференциал ёндашув тамойили ҳисобланади. Бу тамойилнинг моҳияти профессиографиянинг аниқ амалий масалаларини ечишга бўйсунишидир. Масалан, касбий консултация ва касбий танлов учун шундай касбий муҳим белгиларни ажратиш керакки, улар синовдагиларнинг касбий лаёқатига кўра фарқланиши лозим. Малака даражасини аниқлаш учун меҳнат вазифалари, касбий билим, малака, кўникма тавсифи муҳим аҳамиятга эга. Касбий толиқишни ўрганиш учун шундай белгилардан фойдаланилдики, улар ёрдамида касбий толиқишнинг келтириб чиқарадиган омилларини аниқлайди. Шундай қилиб, професиографиянинг дифференциал тамойили касбнинг ўрганиш усулларини унинг тавсиф, мазмуни, шунингдек, қўлланилиш соҳаси яъни профессиография ўтказиш хусусиятлари унинг мақсадлари билан белгиланади. Профессиограмманинг муҳим таркибий қисми - психограмма бўлиб, у мутахассиснинг мотивасион, ирода ва эмосионал соҳасининг тавсифи ҳисобланади. Психограмма - касбнинг психологик портрети бўлиб, у аниқ касбда долзарб бўлган психологик функсиялар гуруҳи билан намоён бўлади. Профессиографик тадқиқот методлари. Касбнинг илмий таъсири, меҳнатнинг (меҳнат хулқи) ташқи яъни психик жараёнлар кўришини яъни, меҳнат субъектининг ички воситаларига бўлган интеграл психологик тузилмаларини назарда тутади. Профессиографияда кўпгина турли-туман усуллар қўлланади: 1) Ижтимоий (сўровномалар, саволлар киритилган кузатув); 2) Психологик (суҳбат кузатув тажриба ва улардан келиб чиқувчи интервю, шахсий сўровномалар тестлар, тажрибалар, психобиографиялар, фаолият маҳсулини ўрганиш методи); 3) Физиологик (ЕКГ. КЕР қонда артериал босимни ўлчаш антопометрик ва техник маълумотлар); 4) Технологик жараёнлар таъсири ва бошқа усуллар хилма -хиллигидан вақт, куч ва вазиятларни минималлиги билан професиограмма 14 тадқиқотдаги саволларга жавоб берувчи усулларни танлаш лозим. Усуллар комплекцини ишлаб чиқишда тизимни ташкил этувчи омил тадқиқот мақсади муҳим рол ўйнайди. Психографияларни касбга йўналтириш учун ишлаб чиқаётганда касбнинг умумий профессиографик ва ижтимоий-психологик та'сирига катта эътибор берилади. Меҳнат шароитларидан техник, технологик ва ижтимоий психологик шароитлари анча чуқурроқ ўрганилади. Тадқиқотларнинг муҳим йўналиши бу шахснинг қобилиятлари, психофизиологик хусусиятларини баҳолашдир. Профессиограммаларнинг касбга йўналтириш ва касбий танлов мақсадида ишлаб чиқишда психодиогностик тадқиқотлар жуда муҳим ҳисобланади. қолган тадқиқотлар ўқув - касб муассасаларида талабалар, ўқувчиларни ўқишга қабул қилинадиган шахслар ишлаши лозим бўлган шароитларни аниқлаш учун аҳамиятга эга. Аммо улар ҳам муҳим ҳисобланади, чунки аниқ мажбуриятларни ва меҳнат шароитларини билмасдан, касбга йўналтириш, касбий йўналганлигини ташкиллаштириш ва касбга нисбатан лаёқатини аниқлаб бўлмайди. Таълимга йўналтирилган профессиографиялаш - асосига касб субъектлиги ҳақидаги ғоя қўйилади: касб эгаси, фаолиятнинг ҳақиқий субъекти бўлиб, унга бир қатор махсус белгилар хос. Бу профессиографиялашнинг муаллифлари унинг мазмун - моҳияти ва лойиқалаштириш технологияларини ўрганиб чиқишди. “Касб паспорти” блоки касб ва мутахассисликлар номининг модификасияси, касбий йўналиш, касб мақсади, таълим даражаси ҳақида қисқа маълумотларни ўз ичига олади. “Касбнинг асосий объекти” (соҳаси) блоки касб тури ҳақида маълумотларни ўз ичига олади. “Инсон – табиат”, “инсон – инсон”, “инсон – техника”, “инсон - белгилар тизими”, “инсон бадиий образ” ва бошқалар. Бу блок мазмуни бошқа профессиографиялаш блокларининг асоси ҳисобланади. “Касбий предметли салоҳият” блоки кўп тизимли таълим сифатида касбий муҳим тавсифини ўз ичга олади. Мутахассис касби қайси соҳага тегишли эканини, қайси асосий объектларга йўналтирилган, бу объектлар қандай 15 объектлар, бу соҳада меҳнат натижаси ёки меҳнат маҳсули қандай аҳамиятга эгалиги ҳақидаги маълумотга эга бўлиши лозим. “Ижтимоий касбий салоҳият” блокида шахс объектининг қуйидаги йўналишлари акс этади. Фикрлаш потенсиалининг ривожланиши. Шахсни ўзини назорат эта олиш ва ривожлантириш имкониятлари. Шахснинг муваффақият стратегиясига йўналтирилганлиги. Шахснинг бозор иқтисодиёти шароитида бардошлиги. Профессиографияда экологик, ҳуқуқий ва иқтисодий маданият масалалари ҳам назарда тутилади. Махсус психофизиологик талаблар блоки - ишчининг касбий фаолияти жихатдан психофизиологик хусусиятларига қўйиладиган талабларни акс эттиради. Бунга тиббий кўрсатмалар, жинсига, ёшга бўлган ва санитария - гигиеник талаблар киради. Download 119.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling