1. Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари
Шахсий самарадорлик хусусиятлари
Download 21.77 Kb.
|
biznes buxgalteriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8. Ишдаги самарасизлик оқибатлари
7. Шахсий самарадорлик хусусиятлари.
Бизнес жамиятида шахс ва унинг ижтимоий-иқтисодий муҳитдаги ўрни беқиёс ҳисобланади. Чунки ҳар қандай илғор технологиянинг яратувчиси, унинг ишлаб чиқарувчиси, фойдаланувчиси ҳам шахс ҳисобланади. Бизнесмен ўз капиталини энг кўп даромад келтирадиган соҳага йўналтирган, энг сўнгги илғор техология харид қилган бўлсада, лекин уларни яхши бошқарувчи шахслар бошқармаса натижа кўзланган самарани бермайди. Шахс яхши бошқарувчи, яхши мутахассис сифатида шаклланишига жуда кўплаб омиллар таъсир этади. Шахснинг ривожланиши тўғрисида кўплаб қарашлар мавжуд бўлиб, шундай қарашлардан бири роллар назарияси ҳисобланади. Роллар назарияси вакиллари Ж.Мид, Г.Блумер, Э.Гоффман ва М.Кунлар шахсни ижтимоий муҳитга боғлиқ ҳамда шахслараро муносабат ва хулқнинг роли ушбу жараёнда муҳим омил ҳисобланишини таъкидлаб, шахсни ижтимоий роли жиҳатидан ўрганишни таклиф этадилар. 2 1. Шахсий самарадорлик хусусиятлари. Бизнес субъекти фаолияти самарадорлиги менеджерлар ва ходимлар фаолияти шахсий самарадорлигига боғлиқ ҳисобланади. Умумий маънода шахсий самарадорлик деганда кўзланган мақсадни амалга ошириш учун эришилган натижа миқдори тушунилади. Мақсадни белгилашда инсон ўз қобилиятидан келиб чиқиши зарур бўлади. Қобилият бу - шахснинг ўз ҳаракатини ҳаётий тажрибаси билан уйғунлигини таъминлай олишининг табиий имкониятидир. Билим ва кўникма ҳамда қобилият тушунчалари бирбиридан фарқ қилади. Билим ва кўникмани шахс ўз ҳаттиҳаракати билан эгаллаши мумкин. Шахсий самарадорликни таъминлаш учун табиий қобилият ёрдамида олинган билим ва кўникмани берилган вазифани бажариш учун қўллай олиш зарур. 8. Ишдаги самарасизлик оқибатлари Бугунги кунда ташкилий тузилмасидан қатъий назар, корхона ва ташкилотлар учун умумий бўлган муаммо ходимлар меҳнати самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Бу муаммо иш вақтининг тўғри тузилмаганлиги ва меҳнат қонунчилиги ва меъёрларига амал қилинмаслиги оқибатида келиб чиқади. Ходимларга меҳнат фаолиятида иш юкламасининг тўғри тақсимланмаслиги, режали танаффуслар берилмаслиги, топшириқларнинг кўпайиб кетиши натижасида дам олиш вақтида ҳам ишлаши самарадорликни тушириб юборади. Натижада ушбу ҳолатлар ходимнинг самарасиз фаолият олиб бориши ва ишларнинг сифатсиз бажарилишига сабаб бўлади. Ҳар шахс ўзига хос хусусиятлар билан характерланади. Шу сабабли ходимлар фаолиятига баҳо беришда барча ялқов ва дангаса деб ҳисоблаш ўринсиздир. Атрофимизда ҳаёт тарзи фақат ишдан иборат кўплаб инсонларни учратамиз. Раҳбарнинг ташкилотдаги ялқов ва дангаса ходимларни излаш ҳамда уларни назорат қилиш психологияси атрофимиздаги ижодкор ходимни кўрмасликга сабаб бўлади. 8 2. Ишдаги самарасизлик оқибатлари Ташкилотда ходим меҳнати самарасизлигига таъсир этувчи омилларни ички ва ташқи омилларга бўлиш мумкин. Ходим меҳнати самарасизлигига таъсир этувчи ички омиллар ходим меҳнат қилаётган ташкилот билан боғлиқ бўлади. Меҳнат натижаси самараси пасайишига таъсир этувчи ички омилларга қуйидаги омилларни киритиш мумкин: - Ташкилотдаги ишчи муҳит; -Ходим функционал вазифасини тўғри тақсимланиши; - Ходимга ўз функционал вазифасидан ташқари бўлган ортиқча вазифа юклаш; - Ходимларни рағбатлантириш тизими; - Иш вақтини тўғри ташкил этилиши; - Менеджернинг бошқарув қобилияти. 9 Ходим меҳнати самарасизлигига таъсир этувчи ташқи омиллар ходим меҳнат қилаётган ташкилотга алоқаси йўқ бўлган омиллардир. Ушбу тоифадаги омиллар таркибига қуйидаги омилларни киритиш мумкин: - Ходимнинг шахсий муаммолари; - Ходимнинг оилавий муаммолари - Бошқа ташкилотдан тушган таклиф. Ходимнинг самарасиз фаолияти муаммолари барча тоифадаги ташкилотлар учун хос хусусият ҳисобланади. Раҳбар ўз ташкилотидаги ходимларни бошқаришга доим зийраклик билан эътибор қаратиши зарур бўлади. Акс ҳолда персонални бошқаришда якка ёки гуруҳ ходимлар билан муаммолар келиб чиқиши ҳамда ушбу муаммолар оқибатида меҳнат унумдорлиги пасайиб кетиши ва корхонада ишчи муҳит бузилиши мумкин. Download 21.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling