13. Бухгалтерия фаолиятида ахлоқий ва профессионал стандартларни илгари суришда тартибга солувчи органларнинг роли;
Буҳгалтерия фаолиятида ахлоқий ва профессионал стандартларни илгари суришда тартибга солувчи органлар Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси (IFAC) ва Сертификатланган дипломли бухгалтерлар ассоциацияси (ACCA) ҳисобланишади. Ушбу ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ахлоқ, этика кодекслари билан бутун дунёдаги амалиётчи бухгалтерлар учун этика стандартларини белгилайди ва унга амал қилинишини назорат қилади. Шуни таъкидлаш лозимки, Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси (IFAC) баъзи юрисдикцияларда этика қоидаларига бўлган талабни кодексда кўрсатилмаган бошқа нормалар орқали кучайтириши мумкин
14. Корпоратив этика кодексиБугунги кунга келиб, дунёнинг кўплаб йирик корхона ва ташкилотлари тадбиркорлик этикаси бўйича ҳодимлари учун ички тартиб қоидаларни ва ахлоқ-одоб меъёрларини жамлаган тадбиркорлик этикаси концепцияларини ишлаб чиқишмоқда. Ташкилотларда этика сиёсати бўйича умумий қоидаларни ўз ичига олган «Этика ҳақида корпоратив баёнот» ёки ходимлар учун махсус мўлжалланган «Корпоратив этика кодекси» ишлаб чиқилиши мумкин. Этика қоидаларининг умумий белгиланган рўйҳати йўқ, ҳар бир ташкилот ушбу қоидаларни ўзлари белгилашади. 24 Корпоратив этика кодексларини яратишдан кўзланган асосий мақсад нима ўзи? Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, корпоратив этика кодексларининг кўпайишига асосий сабаблардан бири бу ташкилотларнинг жавобгарликдан қочишга бўлган ҳаракатидир. Яъни, ҳодим бирор бир камчиликка йўл қўйса, жавобгарлик учун ташкилот эмас, балки ўша ҳодимнинг ўзи жавобгар бўлади. Чунки, барча муносабатлар этика кодексида ва ички тартиб қоидаларда қайд этилган бўлади. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, ташкилотлар этика қоидаларини жозибадор қилиш ишлаб чиқишади ва бу орқали мижозларни жалб қилишга ҳаракат қилишади. Яъни, бу усул маркетингнинг бир кўриниши ҳисобланади.
15.Ахлоқий низолар ва дилеммалар. Бухгалтерларнинг этика нормаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни камайтириш ёки бартараф этиш Профессионал бухгалтерларни этика қоидаларига ўқитиш Корпоратив бошқарув талабларини ишлаб чиқиш Профессионал ва тартибга солувчи мониторинг тизими ва интизомий чоратадбирларни ишла чиқиш Профессионал стандартларни ўрнатиш
Do'stlaringiz bilan baham: |