1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-§. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг юзага келиши асослари


Download 459.67 Kb.
bet12/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

2-§. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг юзага келиши асослари
26-модда. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг юзага келиши
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ушбу Кодексга мувофиқ улар томонидан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида юзага келади.
Қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд ташкилот уставида (низомида) белгиланган ҳолларда ва тартибда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномасига асосан қуйидагилар натижасида юзага келади:
лавозимга сайланиш ёки тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш;
лавозимга тайинлаш ёки лавозимга тасдиқлаш;
ваколатли давлат органлари томонидан ишга юбориш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуққа доир тасдиқнома бериш;
ота-онанинг ҳар иккисининг ёки ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) розилиги;
иш берувчининг зиммасига меҳнат шартномасини тузиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги суд қарорини қабул қилиш;
шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш.
Меҳнат шартномаси тегишли тарзда расмийлаштирилмаган тақдирда, ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар иш берувчининг ёки унинг шунга ваколатли бўлган вакилининг ижозати билан ёки топшириғига кўра ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилганлиги асосида ҳам юзага келади.
27-модда. Лавозимга сайланиш ёки тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш натижасида меҳнат шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар
Агар лавозимга сайланиш ходимдан муайян меҳнат вазифасини бажаришни талаб этса, лавозимга сайланиш натижасида меҳнат шартномаси асосидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келади.
Агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд ташкилот уставида (низомида) танлов бўйича эгалланиши лозим бўлган лавозимлар рўйхати ва ушбу лавозимларга танлов ўтказиш тартиби белгиланган бўлса, тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш натижасида шартнома асосидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келади.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling