1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-§. Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ходимлари ва айрим касблар эгалари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 459.67 Kb.
bet203/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

4-§. Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ходимлари ва айрим касблар эгалари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
500-модда. Транспорт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан шуғулланувчи ходимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатига мувофиқ бошқа ходимлар транспорт ходимларидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишга касбий тайёргарликдан ўтган ва касбий тайёргарликдан ўтганлиги тегишли ҳужжат (диплом, шаҳодатнома, гувоҳнома ва ҳоказо) билан тасдиқланган шахслар қабул қилинади.
Транспорт ходимлари ишга қабул қилиниш чоғида (дастлабки) ва иш жараёнида (даврий) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.
Транспорт ходимларига транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ишда ўриндошлик асосида ишлашга рухсат этилмайди.
Транспорт ходимларининг меҳнатини қўллаш чоғида иш берувчилар мазкур ходимлар учун қонунчиликда белгиланган иш вақти ва дам олиш вақти режимининг, меҳнат шароитларининг ўзига хос хусусиятларига риоя этиши шарт.
Транспорт ходимларининг интизоми ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, шунингдек интизом тўғрисидаги уставларда (низомларда) тартибга солинади.
501-модда. Педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг болаларни ўқитиш ёки тарбиялаш билан бевосита шуғулланувчи педагог ходимлари ва бошқа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда дастлабки тарзда (ишга қабул қилиш чоғида) ва даврий (иш жараёнида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.
Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка, маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Педагог ходимларни олий таълим ташкилотларига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), стажёр-ўқитувчи лавозимларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.
Олий таълим ташкилотининг раҳбарига танлов ўтказилгунига қадар кафедра мудири вакант лавозими бўйича вазифаларни бажаришни кафедранинг етакчи ўқитувчиларидан бирининг ёки тегишли факультет деканининг зиммасига юклатишга рухсат берилади.
Олий таълим ташкилотларига соатбай ҳақ тўланиши шартлари асосида ўқитувчилик ишига кираётган шахслар танловсиз, олий таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан ишга қабул қилинади.
Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади ва йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда лавозим маошларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling