1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Компенсация тўловларини молиялаштириш манбалари


Download 459.67 Kb.
bet129/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

294-модда. Компенсация тўловларини молиялаштириш манбалари
Ушбу Кодекснинг 286-моддасида санаб ўтилган компенсация тўловларини молиялаштириш манбалари иш берувчининг маблағларидан, бюджет ташкилотларида эса бюджет маблағларидан иборатдир.
18-боб. Меҳнат интизоми
1-§. Умумий қоидалар
295-модда. Меҳнат интизоми тушунчаси ва уни таъминлаш усуллари
Меҳнат интизоми барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсунишидир.
Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши шарт.
Меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.
296-модда. Ички меҳнат тартиби қоидалари
Ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.
Ички меҳнат тартиби қоидалари ушбу Кодекснинг 15-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ички меҳнат тартиби қоидалари интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши ўзига нисбатан татбиқ этиладиган ходимларга ушбу уставлар ва низомларга зид бўлмаган қисми бўйича қўлланилади.
297-модда. Интизом тўғрисидаги уставлар ва низомлар
Интизом тўғрисидаги уставлар ва низомлар иқтисодиётнинг муайян тармоқлари ходимларининг айрим тоифаларига, шунингдек айрим давлат органларининг ходимларига нисбатан татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади, ушбу ходимлар томонидан меҳнат интизомининг бузилиши ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Интизом тўғрисидаги уставлар ва низомлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президентининг фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади.
Интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларда уларнинг амал қилиши ўзига нисбатан татбиқ этиладиган ходимларнинг доираси белгиланади, ходимларнинг, шунингдек интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, рағбатлантиришларнинг, интизомий жазоларнинг турлари, уларни қўллаш тартиби назарда тутилади.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling