1. боб. Ишлаб чиқариш менежменти курсининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 264.76 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi264.76 Kb.
#1049064
Bog'liq
мавзу 1


1.БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ КУРСИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
РЕЖА:
1.1. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ ФАНИНИНГ ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ
1.2. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ишлаб чиқариш менежменти
Ишлаб чиқариш менежменти - бу, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ёки кенг тармоқлараро кесимда хизматлар тақдим этишни ўрганувчи фандир. Мазкур фан доирасида бирор- бир алоҳида тармоқ учун эмас, балки ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари учун бирдек тегишли бўлган ишлаб чиқаришни бошқаришнинг умумий жиҳатлари ажратиб кўрсатилади
Ишлаб чиқариш менежменти фанининг ўрганиш объекти бўлиб корхона (ташкилот) ҳисобланади.
“Ишлаб чиқариш менежменти” курсининг асосий ўрганиш объектлари бўлиб, бошқарув функциялари: ишлаб чиқаришнинг техник тайёргарлиги бошқаруви, ишлаб чиқаришнинг технологик тайёргарлиги бошқаруви, моддий-техник таъминот бошқаруви, маркетинг бошқаруви, маҳсулот сифати бошқаруви, жамоанинг ижтимоий ривожланиши бошқаруви ҳисобланади


Ишлаб чиқариш менежменти” фани қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади:
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари корхоналарининг ишлаб чиқариш (операцион) фаолиятини бошқаришнинг назарий асосларини ўрганиш;
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш (операцион) фаолиятини бошқариш соҳасида стратегик, тактик ва тезкор қарорлар қабул қилиш усулларини ўзлаштириш;
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш (операцион) фаолиятини бошқариш соҳасида таҳлил ва синтез усулларини қўллай олиш;
Менежментни ташкилий моҳияти қуйидаги жиҳатларда намоён бўлади:
а) бошқарув жараёнларини ташкил этиш, яъни бошқарув жараёнлари, усуллари, тузилмаси, функциялари ва ахборот оқимларини регламентлаш: ахборотни қайта ишлаш ва узатиш, бошқарув қарорларини бажарилишини ташкил этиш ва тамойилларини асослаш жараёнлари; ташкилий ва ҳисоблаш техникаси таркибини танлаш ва бошқалар;
б) бошқарувчи ва бошқарилаётган тизимларнинг самарали уйғунлашувини таъминлаш. Вазифалар тизими ва уларни бажаришни назорат этиш, энг яхши натижаларга эришишни рағбатлантириш, бошқарилаётган объектлар фаолиятини баҳолаш ва таҳлил этиш;
в) бошқарувнинг турли тизимлари ўртасида иерархик меҳнат тақсимотининг шаклларини аниқлаш, бозор ва ишлаб чиқаришни уйғунлашуви, давлат, жамоа, хусусий тармоқ ва ҳудудий бошқарувни уйғунлашуви ва бошқалар.

Бизнес-ташкилот операцион тизимининг умумий схемаси


Банк
Туризм
Транспорт
Пуллик хизматлар
Шоу бизнес
Операцион менежмент

Ишлаб чиқариш менежментининг стратегик функциялари


1
    • Янги товарлар ишлаб чиқарилиши ва ишлаб чиқарилаётган товарларни модернизациялаш

2

3
    • Эгилувчанлик (мослашувчанлик) талабларининг бажарилиши

Талабга боғлиқлик шароитида корхонада режалаштириш тизимини белгилаб берувчи
Заҳираларни камайтириш ва амалда уларсиз ишлаш йўлларини кўрсатиб берувчи
Заҳираларни ҳар қандай ишлаб чиқариш тизимининг муҳим ажралмас бўлаги
Ўзгарувчан бозор талабини ҳисобга олган ҳолда, ўрта муддатли даврларда ишлаб чиқариш суръатларини самарали режалаштириш
Ишчи марказларининг юкланганлик даражаси ва вужудга келиши мумкин бўлган навбатларни инобатга олган
Ишлаб чиқариш менежментининг тактик функциялари
Асосий хулосалар
1. Бошқарув назарияси курсидан маълумки, ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида вужудга келадиган бошқарув муносабатлари ишлаб чиқариш менежменти фанининг предмети бўлиб ҳисобланади.
2. “Ишлаб чиқариш менежменти” курсининг асосий ўрганиш объектлари бўлиб бошқарув функциялари: ишлаб чиқаришнинг техник тайёргарлиги бошқаруви, ишлаб чиқаришнинг технологик тайёргарлиги бошқаруви, моддий-техник таъминот бошқаруви, маркетинг бошқаруви, маҳсулот сифати бошқаруви, жамоанинг ижтимоий ривожланиши бошқаруви ҳисобланади.
3. Бошқарув муносабатлари–бу бошқарувчи билан бошқарилаётган тизим, яъни бошқарув аппарати ходимлари билан меҳнат жамоалари ўртасидаги алоқалар, ўзаро ҳаракатларнинг мураккаб мажмуасидир.
Ишлаб чиқариш менежменти фанининг мазмунини учта асосий бўлим ташкил этади: бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг услубий асослари; ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни таҳлил этиш ва унда илмий тадқиқотлар олиб бориш; ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни лойиҳалаш ва уни амалиётга татбиқ этиш.
5. Ишлаб чиқаришни техник ва технологик тайёргарлигини бошқариш, моддий-техник таъминотни бошқариш, маркетингни бошқариш, маҳсулот сифатини бошқариш, жамоани ижтимоий ривожланишини бошқариш Ишлаб чиқариш менежменти фанининг тадқиқот объектлари бўлиб ҳисобланади.
 
Download 264.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling