1-боб. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари


Бирламчи эҳтиёж – бу инсоннинг ҳаётий фаолиятида зарурлик даражаси нисбатан юқори бўлган ва шу сабабли, биринчи навбатда қондириладиган эҳтиёж


Download 37.37 Kb.
bet4/9
Sana19.06.2023
Hajmi37.37 Kb.
#1618140
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу-Sirtqi-Turizm

Бирламчи эҳтиёж – бу инсоннинг ҳаётий фаолиятида зарурлик даражаси нисбатан юқори бўлган ва шу сабабли, биринчи навбатда қондириладиган эҳтиёж.

Иккиламчи эҳтиёж – бу бирламчи эҳтиёжлар қондирилиб бўлгандан сўнг намоён бўладиган ва қондириладиган эҳтиёж.
Иқтисодиёт назариясидаги янги оқимлар
(XIX аср охири ва ХХ аср бошлари )
Маржинализм вакиллари (marginal – кейинги, қўшилган) – кейинги товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. Кейинги товар нафлилигининг камайиб бориши қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай, кейинги нафлилик асосида белгиланади. Маржинализм асосчилари К.Менгер, Ф.Визер, Е.Бем-Баверк, У.Жевонс ҳисобланади.
Неоклассик мактаб (асосчиси Альфред Маршалл) бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари суради. Бозор меxaнизмининг бузилиши монополиялар вужудга келганда ҳам юз беришини кўрсатади. Функционал боғланиш ғоясини асослайди, бозор нархини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳисоблайди.
Бу мактаб вакилларидан Л.Вальрас умумий иқтисодий мувозанатлар моделини ишлаб чиқишга, И.Шумпетер эса иқтисодий тизимлар ўзгаришининг кучларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.
Кейнсчилик – ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади. Ж.М.Кейнс “Бандлик фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу орқали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди.
Неоклассик йўналишда янгидан вужудга келган оқимлар
(ХХ асрнинг 50-60- йилларидан бошлаб)
Неолиберализм (Ф.Хайек, Й.Шумпетер, Л.Эрхард) – асосий эътиборни давлатнинг иқтисодиётига аралашувини энг кам даражага келтиришга, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратиш лозимлигини уқтирди.

Download 37.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling