1-боб. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари


Монетаризм – (М.Фридман) иқтисодиётни бошқаришни, пул муомаласини тартибга солиш орқали амалга ошириш мумкинлигини асослаб беради. Институционализм


Download 37.37 Kb.
bet5/9
Sana19.06.2023
Hajmi37.37 Kb.
#1618140
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу-Sirtqi-Turizm

Монетаризм – (М.Фридман) иқтисодиётни бошқаришни, пул муомаласини тартибга солиш орқали амалга ошириш мумкинлигини асослаб беради.
Институционализм – тарафдорлари (Т.Веблен, Ж.Гелбрейт) фикрига кўра, хўжалик юритувчилар ўртасидаги муносабатлар нақафат иқтисодий, балки ноиқтисодий омиллар таъсирида вужудга келади. Шу сабабли иқтисодиётга институционал ўзгаришлар орқали ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети –
    • иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат

Иқтисодиёт назарияси фанининг вазифалари
    • жамиятда инсонларнинг табиат ашёлари, бошқа моддий ашёлар ҳамда ўзаро бир-бирлари билан алоқаларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиб, бизни ўраб турган олам тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради.

1) билиш вазифаси
    • амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. Чекланган ресурсларнинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўйича харажатлар миқдори билан эришилган самара, яъни товар ва хизматлар миқдорини таққослаш, ресурслардан унумлироқ фойдаланиш йўлларини топишдан иборатдир;

2) амалий вазифа
Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар)
Иқтисодий қонун – иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий қонунлар объектив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас.

Download 37.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling